UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  2 19:15ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум  3 18:53Луис Энрике ПСЖ футболчисининг "Атлетико"га ўтишига тўсқинлик қилди  0 18:21Бернарду Силва "Барселона"га ўтмоқчи, аммо каталонияликлар иккиланишмоқда  3 17:59"Кристал Пэлас" - "Челси", "Ньюкас" - "Астон Вилла". Таркиблар маълум  2 17:44Алан Ширер: "Ливерпуль"нинг ўйинида барча жабҳада муаммолар бор"  0 17:10Эден Азар: "Мбаппе "Олтин тўп"ни қўлга киритиши учун нима қилиши керак?"  1 16:44Тибо Куртуа: "Барселона" бизнинг натижаларимизга эътибор қаратмай, ўз дунёсида яшамоқда"  5 16:03Арне Слот Салоҳни яна захирада қолдириши мумкинми? Мураббий жавоб берди  1 15:44Хаби Алонсо "Ливерпуль" билан музокаралар олиб бормоқда, Слотнинг курсиси қимирлаб қолди  10 15:36Назорат ўйини. "Қизилқум" "Спартак-2"ни мағлуб этди  3 15:00Назорат ўйини. "Насаф" Польша клуби билан дуранг ўйнади  6 14:13"Криштиану йиғлагудек ҳолатда эди". Каранка Моуринью ва Роналду ўртасидаги жанжал тафсилотларини ошкор қилди  2 13:54"Динамо" бир ой олдин жамоага қўшилган Мабепа Айесса билан хайрлашди  4 13:43Бугунги ўйинлар: “Арсенал” — МЮ, “Рома” — “Милан”, “Барса” уйда ва бошқалар  4

Фарғонада “ЎФА Кубоги” баҳслари бўлиб ўтди Янгиликлар

Фарғонада “ЎФА Кубоги” баҳслари бўлиб ўтди

Маълумки, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ўзаро меморандум имзолаганди.

Ана шу меморандум асосида юртимиздаги Олий таълим муассасалари ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Кубоги” мусобақаларини ўтказишга келишиб олинганди.

ЎФАнинг тасдиқланган режасига асосан 5-9 март кунлари Фарғонада  «ЎФА Кубоги»нинг биринчи босқич ўйинлари бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги тўртта Олий таълим муассалари жамоалари иштирок этишди. Булар Фарғона давлат Униветситетининг “ФарДУ”, Фарғона политехника институтининг “ФарПИ”, Тошкент Ахборот Техонологиялари Университетининг Фарғона филаиалининг “ТАТУ” ва Тошкент Тиббиёт Академиясининг Фарғона филиалининг “ТТАФФ” жамоаларидир.

Талабалар Фарғона футбол академиясига қарашли майдонда ўзаро икки даврали тизимда кураш олиб боришди. Мусобақалар шиддатли ва кескин курашлар остида ўтиб, унда талабалар ўз маҳоратларини намойиш этишга ҳаракат қилишди.


Ўтказилган ўйинлар натижасига кўра, биринчи ўрин “ФарДУ” жамоасига насиб этди. Фарғона давлат универститети талабалари биринчи босқич ғолиби сифатида 2-босқичга йўлланма олишди. Энди улар Наманган ва Андижон вилоятида биринчи ўринни олган жамоалар билан майдонга тушишади.

Тан олиш лозим, ЎФАнинг мамлакатимизда футболни янада ривожлантириш борасида олиб бораётган тизимли ислоҳотлари барчани бирдек қувонтирмоқда. ЎФА раҳбарлари оммавий футболни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратмоқда. Бу борада ассоциацияси раҳбарлари бир қатор ташкилотлар билан меморандумлар имзолагани ишлар тўғри йўлга қўйилганидан далолат бермоқда. Албатта, бу ислоҳаотлар яқин орада ўз самарасини бериши шубҳасиз.

Талабалар ўртасида бўлиб ўтаётган “ЎФА Кубоги” баҳслари орқали спортсевар талабалар ўз имкониятларини чамалаб олиш билан бир қаторда ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш, ёшларни соғломлаштириш учун футбол ўйинларига жалб этишдан иборат.



«ЎФА Кубоги» Фарғона вилояти

1-босқич якунлари:
1-ўрин ФарДУ
2-ўрин ФарПИ
3-ўрин ТТАФФ
4-ўрин ТАТУ

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика