UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Лионель Месси: “Сардор сифатида кубокни кўтариш ёқимли”  1 09:04Тухель: “Европанинг энг кучли жамоасидан бирини мағлуб эта олдик”  3 08:45Испания Кубоги финал. "Атлетик Бильбао" - "Барселона" 0:4  1 08:40Англия Кубоги. "Челси" - "Манчестер Сити" 1:0  0 08:35ОЧЛ. "Эйр Форс" - "Пахтакор" 0:0  3 08:30Бундеслига. "Вольфсбург" - "Бавария" 2:3  0 08:25АПЛ. "Ньюкасл" - "Вест Хэм" 3:2  0 08:19Месси “Барселона” билан 35-совринни қўлга киритди  5 07:58“Шеффилд” АПЛ билан хайрлашади. Унинг ўрнини эгаллайдиган жамоа номи ҳам маълум  8 07:38Роналд Куман: “Илк соврин чўнтагимизда, кейингиси сари ҳаракат қиламиз”  9 07:17Куман «Барселона»да илк совринини қўлга киритди  2 04:20Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 02:21"Барселона" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, Испания Кубогига эга чиқди!   104 02:18АПЛ. "Бўрилар" "Молине Стэдиум"да ғалабага эришиб, "Шеффилд Юнайтед"ни АПЛдан тушириб юборишди   1 02:13Гвардиола "Ман Сити"нинг Англия Кубоги ярим финалидаги мағлубиятига изоҳ берди  14

Фарғонада катта футбол мавсумининг очилиши: Мўминжонов ва Кападзе дуэли ҳақида Янгиликлар

Фарғонада катта футбол мавсумининг очилиши: Мўминжонов ва Кападзе дуэли ҳақида

Номдор клублар, тантанали қуръа ташлаш маросими, янги мавсумдан камида 2та Суперлига йўлланмаси.

Ҳаш-паш дегунимизча 2021 йилги ПРО-Лига мавсумига ҳам старт берилди. Мусобақа ташкилотчиси томонидан эълон қилинган регламентга кўра, мавсум якунида ПРО-Лигада биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган икки жамоа тўғридан-тўғри Суперлига йўлланмасига эга чиқади. Учинчи ўринни қўлга киритган клуб эса Суперлигадан 12-ўринни эгаллаган жамоа билан ўтиш ўйинида майдонга тушади.




Фарғонада катта футбол мавсумининг очилиши

Йилдан-йилга мавқеъи тобора ортиб бораётган ва Суперлига даражасига яқинлашаётган ПРО-Лиганинг 1-турида, жорий мавсумда мазкур чемпионат доирасидаги илк ўйинда Илҳом Мўминжонов бош мураббийлигидаги "Нефтчи" клуби Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида Тимур Кападзенинг "Олимпик" жамоасини қабул қилди. Амалдаги тақиқ туфайли гарчи бу учрашувга мухлислар киритилмаган бўлса-да, минглаб футбол мухлислари ўйинни телеэкран қаршисида томоша қилишгани шубҳасиз. Шу куни "Нефтчи" - "Олимпик" учрашуви билан Фарғонада расман катта футбол мавсумига старт берилди. Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони ҳисобланмиш "Нефтчи" клубини қўллаб-қувватлаш учун "Истиқлол" стадионига етиб келган мухлислар гарчи ташқарида бўлса ҳам ўйинни ўтказиш учун майдонга йўл олган севимли жамоаларини олқишлаб кузатишга муваффақ бўлдилар.




Ўйин ҳақида

Учрашув аввалида "Истиқлол" стадиони узра Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янгради ва расман ПРО-Лиганинг янги мавсумига старт берилди. Чемпионатнинг илк учрашуви бўлганлиги туфайли ҳар икки жамоа вакиллари дастлабки дақиқаларни эҳтиёткорлик ва рақибни ўрганиш жараёнини амалга оширдилар.Таркиб жиҳатдан бир қатор маҳоратли футболчиларга бўлган "Нефтчи" ўйинни фаол ҳужумлар билан бошлади. Ўз майдонида мавсумнинг илк ўйинини ютишни астойдил истаган фарғоналикларда учрашувнинг биринчи бўлими давомида рақиб дарвозаси томон хавфли ҳужумларни ташкил этдилар. Айтиш жоиз бўлса "Нефтчи"нинг дастлабки бўлимдаги ҳужумлари кўпроқ ўнг қанотда ўйнаган Руслан Розиев орқали ташкил этилди.

Рақиб ўйинидан келиб чиқиб тактика танлагани кўриниб турган Тимур Кападзе шогирдлари дастлабки 45 дақиқалик мобайнида қарши ҳужумларда фаол бўлишди. "Олимпик" жамоасининг биринчи бўлим мобайнида рақиб дарвозасини ишғол этиш учун энг қулай имконияти 41-дақиқада юзага келди. Бу вазиятда тошкентликларнинг 9-рақамли ярим ҳимоячиси Тимур Мамасидиқов икки нафар "Нефтчи" ҳимоячисини ортда қолдирган холда дарвоза томон зарба йўллади. Фарғоналиклар посбони, тажрибали Акбар Тўраевнинг маҳорати жамоасини голдан сақлаб қолди. Шу тариқа биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолди - 0:0.

Иккинчи бўлим ҳам деярли биринчи бўлимдан фарқ қилмади. Фарғоналиклар кетма-кет ҳужумлар ташкил этади, "Олимпик" қарши ҳужум тактикасига асосланиб рақиб хатосини кутади. Амалга оширилаётган ҳужумлар самара келтирмаётганидан Илҳом Мўминжонов биринчи бўлимнинг энг фаол футболчиларидан бири Руслан Розиев ўрнига Сардор Абдунабиевни туширган бўлса, кейинроқ Собит Синдаров ўрнига тажрибали Шерзод Каримовни ўйинга ташлади. Ўзгаришлар ўз самарасини бериб "Нефтчи" ҳужумлари янада хавфли тус ола бошлади. Бироқ шу куни ҳар бир вазиятга хотиржамлик ва совуққонлик кўрсатган Тимур Кападзе шогирдлари кучли рақиб ҳужумларини бартараф этишга муваффақ бўлдилар. Натижа 90 дақиқа мобайнида дарвозалар дахлсиз қолди. Шу тариқа ҳар икки жамоа иккинчи тур олдидан ўз ҳисобига 1 очкони ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.
 


Мураббийлар фикри: 


Илҳом Мўминжонов ("Нефтчи")



Тимур Кападзе ("Олимпик")



Про лига. 1-тур
22 март, душанба
НЕФТЧИ – ОЛИМПИК 0:0
Ҳакамлар:
Ғайрат Жўраев, Ислом Носиров, Абдуҳамид Абдураимов
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 2. Акмал Шораҳмедов, 7.Собит Синдаров (14.Шерзод Каримов, 69), 17.Абдуллох Олимов, 18.Шавкат Муллажонов, 21.Аъзам Алиев, 31.Сайдулло Раҳматов, 44.Дарко Станоевич, 71.Руслан Розиев (10.Сардор Абдунабиев, 59), 91.Марко Обрадович (11.Иззатилло Абдуллаев, 78), 99.Улуғбек Хошимов.
Захира: 1.Машҳур Муҳаммаджонов, 5.Дарко Станоевич (кичиги), 6.Худойшукур Сатторов, 33.Тоҳир Шамситдинов.

"Олимпик": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Элдорбек Бегимов, 6.Беҳзод Шамсиев, 9.Темур Мамасиддиқов, 10.Фарруҳбек Мухторов (15.Диёр Рамазонов, 79), 11.Отабек Жўрақўзиев (77.Муҳаммадқодир Раҳимберганов, 90), 17.Жалолиддин Содиов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 23.Абдурауф Бўриев (27.Жавоҳир Абдуалимов, 56), 37.Алишер Одилов.
Захира: 12.Владимир Назаров, 5.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 19.Достонбек Турсунов, 99.Муҳаммадали Ғиёсов. 

Огоҳлантиришлар: Шавкат Муллажонов 27, Абдурауф Бўриев 30, Аъзам Алиев 77, Сардор Абдунабиев 90. 



Нефтчи

ПРО лига. 1-тур

22/03/2021, 18:00

0
:
0
Тугади

Olympic

45'
90'



Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+9   
23 мар 12:27:00
Onlem
HUDO HOHLASA HORAZM BILAN BOLADIGAN UCHRASHUVDA GALABANI BILLA TANTANA QILAMIZ OLGA NEFTCHIJON..
+3   
23 мар 16:12:27
Валихонов Фарходжон
Нефтчи! Сенна ишонамиз! Бу мавсум умидларимиз катта!!!!
+2   
23 мар 16:56:19
Farruh Akramov
Muhammad12 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hammasi yaxshi Neftchiga eʼtibor berilyapti.Lekin oʻtgan yilgi jamoani tarqatvorib qariyalarni olib kelish xato manimcha.Oʻtgan yilgi jamoa ham sal kam chempion boʻlgandi.Hozirgilar koʻpchiligi 1 yillik oʻyinchilar
Кария дейилмайди Тажрибали уйинчи дейилади Кейин тажрибали уйинчи булгани яхши жамоада
+1   
23 мар 19:26:24
Яхшидур аччик Хакикат
Raxmatjanov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Fagonada Futbol tv nimaga korsatmayapti og'aynilar biganlar aytvorilar
Тюнерни бошкатдан теринг бошка ердан чикаябди битта Фаргонадамас мени билганим водийда шу ахвол. Эски "футбол" каналини урнига "аклвой" канали чикаябди "футбол"канали бошка ердан чикаябди
+1   
23 мар 12:54:38
ASIA CUP NEFTCHI
ХАКАМЛАР ЖУДА АЪЛО БОШҚАРДИ,
ЎЙИНДА УЛАРНИ БОРЛИГИ ХАМ СЕЗИЛМАДИ.
+1   
23 мар 12:12:03
Алпомиш
Уткан йилги уйинчилар судьяни тепиб, нотугри харакат килмаганда, асосий уйинчилар четлатилмаган , мухлислар хам стадионга ташриф буюрар эди.
   
23 мар 17:11:38
Raxmatjanov
Fagonada Futbol tv nimaga korsatmayapti og'aynilar biganlar aytvorilar
   
23 мар 12:54:37
ASIA CUP NEFTCHI
ХАКАМЛАР ЖУДА АЪЛО БОШҚАРДИ,
ЎЙИНДА УЛАРНИ БОРЛИГИ ХАМ СЕЗИЛМАДИ.
   
23 мар 12:54:23
ASIA CUP NEFTCHI
ХАКАМЛАР ЖУДА АЪЛО БОШҚАРДИ,
ЎЙИНДА УЛАРНИ БОРЛИГИ ХАМ СЕЗИЛМАДИ.
   
23 мар 12:54:23
ASIA CUP NEFTCHI
ХАКАМЛАР ЖУДА АЪЛО БОШҚАРДИ,
ЎЙИНДА УЛАРНИ БОРЛИГИ ХАМ СЕЗИЛМАДИ.
   
23 мар 12:52:40
ASIA CUP NEFTCHI
ЎЙИН ЖУДА ЗЎР БЎЛДИ.
ХАКАМЛАР АДОЛАТЛИ БОШҚАРДИ.
FUTBOL TV канали ЗЎР КАНАЛ!!! ЧАРЧАМАНГЛАР!!!!!!!
   
23 мар 12:52:20
ASIA CUP NEFTCHI
ЎЙИН ЖУДА ЗЎР БЎЛДИ.
ХАКАМЛАР АДОЛАТЛИ БОШҚАРДИ.
FUTBOL TV канали ЗЎР КАНАЛ!!! ЧАРЧАМАНГЛАР!!!!!!!
   
23 мар 12:52:03
ASIA CUP NEFTCHI
ЎЙИН ЖУДА ЗЎР БЎЛДИ.
ХАКАМЛАР АДОЛАТЛИ БОШҚАРДИ.
FUTBOL TV канали ЗЎР КАНАЛ!!! ЧАРЧАМАНГЛАР!!!!!!!
   
23 мар 12:07:56
Саид бурхон
Фаргонада Олтиарик шахарчасида ИМКОН деган куйи дивизион каманда бориди шу жамоа нима буган? Ким билади?
-2   
23 мар 12:07:18
Muhammad12
Hammasi yaxshi Neftchiga eʼtibor berilyapti.Lekin oʻtgan yilgi jamoani tarqatvorib qariyalarni olib kelish xato manimcha.Oʻtgan yilgi jamoa ham sal kam chempion boʻlgandi.Hozirgilar koʻpchiligi 1 yillik oʻyinchilar
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика