Фарғонада халқаро футбол мусобақаси бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
19 окт 2019, 12:52
Жорий йилнинг 19-21 октябрь кунлари Фарғона шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Фарғона водийси кубоги" халқаро футбол мусобақаси бўлиб ўтади.

Ўтган йили Қирғизистоннинг Баткен шаҳрида бўлиб ўтган ушбу халқаро турнирга эндиликда Фарғона шаҳри мезбонлик қилади. Мазкур мусобақага қўшни Қирғизистондан Баткеннинг "Нур-Баткен" ҳамда Ўшнинг "Академия" клублари ташриф буюришади. Уларга бир қатор водий жамоалари рақиблик қилишади. Хусусан иштирокчи жамоалар ўртасида Суперлига вакили Қўқон шаҳрининг "Қўқон-1912" ҳамда А ПРО-Лига вакили Фарғонанинг "Нефтчи" клублари ҳам бор.

Мусобақа тақвими қуйидагича кўриниш олган:

19.10.2019-йил. 15:00. "Нефтчи" - "Ўз Тонг Хонг Ко". "Нефтчи" СМ стадиони.
20.10.2019-йил. 10:00. "Академия" - "Нур Баткен". "Истиқлол" стадиони
20.10.2019-йил. 10:00. 1-ўйин ғолиби - "Қўқон-1912" "Истиқлол" стадиони
21.10.2019-йил. 10:00. 3-ўрин учун баҳс. "Истиқлол" стадиони
21.10.2019-йил. 15:00. Финал учрашуви."Истиқлол" стадиони


Фарғона вилояти футбол ассоциацияси маълумотлари асосида Бекзод Толибов тайёрлади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia