“Фарғона вилояти ҳоким кубоги-2017”. Превью. “Цементчи” - “Норин”

Narzulla Saydullayev
26 янв 2017, 11:31
Бугун ҳар йили вилоятимизда анъанавий тарзда ўтказиладиган “Фарғона вилояти ҳоким кубоги” мусобақасига старт берилди.

“Цементчи” мусобақани 27 январь куни Хаққулободнинг “Норин” жамоасига қарши баҳс билан бошлайди.

Жамоалар шу кунгача икки бор биринчи лига баҳслари доирасида рўбаро келишган. Дастлаб Қувасойда бўлиб ўтган учрашувда жамоадошларимиз “Цементчи” 2-0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлишса, Хаққулободдаги учрашувда 1-0 ҳисобида “Норин” жамоасининг қўли баланд келган. Демак, ўзаро учрашувларга кўра ҳисоб тенг, тўплар нисбати эса 2-1 жамоамиз устунроқ.

2016 йил. Биринчи давра.
“Цементчи”-“Норин” 2:0
Голлар:
Сардор Сотволдиев, Рахматилло Мелибоев.

2016 йил 15 сентябрь Иккинчи давра. 26 тур.
“Норин”- “Цементчи” 1-0
Гол:
Даврон Маматов (автогол)

“Фарғона вилояти ҳоким кубоги” доирасида бир гуруҳдан жой олган “Цементчи”-“Норин” учрашуви 27-январь жума куни Фарғона Давлат Унверситети стадионида бўлиб ўтади. Ушбу учрашув соат 14:30 да бошланади.

“Цементчи” матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›