Фарғона ҳокими Қиргулидаги "Нефтчи" қароргоҳида бўлди

Aslanov Jasurbek
1 фев 2025, 12:41
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров "Нефтчи"нинг Қиргулидаги қароргоҳига борди.

Ҳоким Қиргулидаги "Нефтчи" футбол клуби қароргоҳида бўлиб, футболчиларга машғулотлар учун қулайлик яратиш мақсадида олиб борилаётган таъмирлаш ишларини ўрганди. Қароргоҳдаги тренажор заллари, ошхона, ётоқхона, ювиниш хоналари, спорт майдонлари кўздан кечирилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: t.me/fvhokimligi