

Ўйиннинг 90-дақиқасида "шерлар" ярим ҳимоячиси Жасур Яхшибоев гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Бу футболчининг Суперлигадаги учинчи голи бўлди.
Эътиборлиси Яхшибоев олдинги иккита голни ҳам ўйиннинг охирги беш дақиқасида урган экан. "Металлург"га қарши ўйиннинг 89-дақиқасида дебют голини урган Жасур, ўтган тур АГМК билан баҳснинг 85-дақиқасида ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган эди.



