

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, “Комо” 35 ёшли испаниялик билан оғзаки келишувга эришди. Фабрегас августда Италияга учиб келади ва янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиб, 2024 йил ёзигача шартнома имзолайди.
Сеск якунланган мавсум Франция чемпионатида атиги 2 та баҳсда қатнашиб, 1 та голга ҳаммуаллиф бўлди.



