Фабрегас фаолиятидаги 800-ўйинини ўтказди

Sherzod Nurmatov
14 сен 2020
"Нант"га қарши Франция чемпионатининг 3-туридаги ўйин "Монако" ярим ҳимоячиси учун юбилей баҳс бўлди.

Испаниялик ярим ҳимоячи "Монако" ва "Нант" ўртасидаги (2:1) баҳсда ўз фаолиятидаги 800-учрашувида қатнашди.

Фабрегас "Арсенал"да 303 та, "Барселона"да 151 та, "Челси"да 198 та ва "Монако"да 38 та учрашув ўтказган. Бундан ташқари, Сеск Фабрегас Испания терма жамоаси сафида 110 та учрашувда майдонга тушган. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/cesc4official