Фабрегас: "Англияда йўқлигимда, Премьер-лига кучайиб кетибди"

Aslanov Jasurbek
16 дек 2014, 13:46
"Челсия" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас ҳозирги ва 2003 йилдан 2011 йилгача бўлган Англия чемпионатларини солиштирди.

"2011 йилда Премьер-лигани тарк этганимдан сўнг, Англия чемпионати анча кучайибди. Жамоалар ҳимояда яхши ҳаракат қилишмоқда. Ҳозирда барча кучли клублар очко йўқотишдан қўрқишади. Топ жамоалар ҳужумга ўтишда қийнлашмоқда. Испан лигасида кўпроқ техникага эътибор берилади, аммо инглиз футболи бу борада анча олдинга силжиган.

Англияда мухлислар ва футбол маданияти туфайли инглиз жамоаларига қарши ўйнаш қийин" - дейди Фабрегас.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com