Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"
28 янв 13:12
Янгиликлар
Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"
22-турдан сўнг "россонери" А Серия жадвалида 2-ўринда бораётган бўлса-да, эксперт жамоада жиддий муаммолар бор деб ҳисоблайди.
"Шахсан мен ўта пассив жамоани кўряпман. "Милан"нинг энг катта камчилиги шундаки, ҳужум чизиғи даражаси ёмон эмас, лекин ҳимояланиш керак бўлганда ҳужумчилар жамоага умуман ёрдам беришмаяпти.
Леау ва Нкунку буни қилишмайди, шунингдек, Пулишич ва Фюллькруг ҳам ортга қайтишда фаол эмас. Шунчаки тўпни олиб қўйишимиз билан яна ҳужум бошлаймиз деб умид қилиб ўтириш ярамайди.
Жамоага аниқ битта ҳимоячи ва ўйин тақдирини ҳал қила оладиган, захирадан тушиб бўлса ҳам темпни ўзгартирадиган футболчи етишмаяпти. Бу жамоа ҳали шаклланиш босқичида. Улар кучли тўртликка кириб, Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишлари шарт, гарчи ҳамма уларни анча юқори ўринларни эгаллайди деб ҳисоблаётган бўлса-да", — деди Капелло.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар