

Football Italia нашри хабарига кўра, 42 ёшли италиялик мураббий «Лидс»нинг «Рединг»га қарши ўйинини стадиондан кузатди (3:2) ва клуб президенти Массимо Челлино билан музокара ўтказди. Ушбу раҳбар охирги 2 йил ичида 6 нафар мураббийни ишдан бўшатди.
«Лидс» Англия Чемпионшипида 42та турдан сўнг 12-ўринни эгаллаб турибди.

