

"Мавсумолди йиғинларини яхши ўтказдим, бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдим. "Ливерпуль" услубига кўникиб боряпман, тажрибали футболчилар менга ёрдам беришмоқда. Мен ва хотинимга бу шаҳар ёқди, ўзимизни уйдагидек ҳис қиляпмиз. Энди дебют қилишни истайман" - дейди Фабиньо.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик 45 млн евро эвазига "Монако"дан "Ливерпуль"га ўтган эди.



