Фабиански "Вест Хэм"га ўтди

Aslanov Jasurbek
20 июн 2018, 16:13
"Суонси Сити" дарвозабони Лукаш Фабиански фаолиятини "Вест Хэм"да давом эттиради.

Лондон клуби футболчи билан 2021 йилнинг ёзигача бўлган битим имзолади.

Ўтган мавсум 33 ёшли кипер АПЛнинг 38та учрашувида майдонга тушиб, 56та гол ўтказиб юборган эди. "Суонси" сўнгги мавсум турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб, Чемпионшипга тушиб кетди.

Айни дамда Фабиански Польша терма жамоаси сафида ЖЧ-2018да иштирок этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: whufc.com