Европа чемпионатлари тарихидаги энг ёши катта футболчи фаолиятини якунлади

Alisher
23 май 2019, 13:03
Венгрия терма жамоаси собиқ посбони Габор Кирай 43 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади.

"Раҳмат Габор Кирай! Афсона фаолиятини якунлади", - дейилади унинг клуби "Халадаш"нинг инстаграм саҳифасидаги хабарда.

Эслатиб ўтамиз, футболчи Евро-2016да Австрия терма жамоасига қарши ўйинда 40 ёш 74 кунлик ёш билан рекорд ўрнатган эди. Кирай Евро-2000 ўйинлари доирасида Лотар Маттеуснинг рекордини янгилаган эди. Дарвозабон жами Венгрия терма жамоасида 108 та (миллий рекорд) ўйинда майдонга тушган. У дастлаб терма жамоа сафида 1998 йилда дебют қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: haladas.hu