UZ

Сўнгги янгиликлар

18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  5 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  1 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  0 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  206 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  2 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  4 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  5 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  74

Евро-2024. Нидерландия ирода кўрсатиб,Туркияни мағлубиятга учратди! Ярим финалдаги рақиб – Англия Янгиликлар

Евро-2024. Нидерландия ирода кўрсатиб,Туркияни мағлубиятга учратди! Ярим финалдаги рақиб – Англия

Евро-2024 1/8 финал доирасидаги Нидерлания — Туркия ўйинида Нидерландия дастлаб гол ўтказиб юборганига қарамай, якунда ғалаба қозонди.

Нидерландия – Туркия 2:1 

Гол: Акайдин 35',  де Врей 70', Мюлдур 75' (автогол)

Нидерландия – Вербрюгген, Думфрис, де Врей, ван Дейк, Аке (ван де Вен, 73), Схаутен, Рейндерс (Верман, 73), Симонс (Зиркзе, 87), Бергвейн (Вегорст, 46), Гакпо, Депай (Фримпонг, 87).

Туркия – Гюнок, Мюлдур (Челик, 82), Айхан (Қиличсўй, 89), Бардакджи, Акайдин (Тосун, 82), Гюлер, Кадиўғлу, Чалханўғлу, Озджан (Йокушлу, 77), Йилмаз, Йилдиз (Актуркўғлу, 77).

Огоҳлантиришлар:Симонс (30), Аке (54), ван Дейк (64), Тосун (90+3), Монтелла (90+4).

Четлатиш: Йилдирим (90+6).

Нидерланды

Стефан де Врей - 70', Мерт Мюлдюр - 76'

ЕВРО - финал . Quarter Finals-тур

07/07/2024, 01:00

1
:
2
Тугади

Турция

Самет Акайдин - 35'

Стадион: Olympiastadion, 70091 томошабин

Бош ҳакам: Clement Turpin

45'
90'
30'  Хави Симонс
46'  Стивен Бергвейн (Ваут Вегорст)
54'  Натан Аке
64'  Вирджил ван Дейк
70'  Стефан де Врей
70'  Мемфис Депай
73'  Натан Аке (Микки ван де Вен)
73'  Тиджани Рейндерс (Джоуи Веерман)
76'  Мерт Мюлдюр
87'  Мемфис Депай (Жереми Фримпонг)
87'  Хави Симонс (Джошуа Зиркзе)
90'  Ваут Вегорст
35'  Самет Акайдин
35'  Арда Гюлер
77'  Салих Озчан (Окай Йокушлу)
77'  Кенан Йылдыз (Мухаммед Актюркоглу)
82'  Мерт Мюлдюр (Зеки Челик)
82'  Самет Акайдин (Дженк Тосун)
89'  Каан Айхан (Семих Киличсой)
90'  Дженк Тосун
90'  Винченцо Монтелла
90'  Бертуг Йылдырым


90+7. Бўлди. Ўйин якунланди! Нидерландия ярим финалда. Англия ва Нидерландия ярим финалнинг иккинчи жуфтлигини ҳосил қилишди.

90+4. Нидерландия жон жаҳди билан ҳимояланмоқда.

90+1. Зарбаааааа! Тўп дарвозага киришни истамаяпти. Қиличсўйнинг зарбасини Вербрюгген қайтармоқда! Туркия таслим бўлмоқчи эмас!

90. Зарбааа! Туркияда ажойиб имконият эди. Карим Актуркўғлу зарбада адашмоқда!

89. Гакподан зарба! Коди ўйинга нуқта қўйиши мумкин эди, аммо Туркия дарвозабони ажойиб сейв қайд этди.

89. Туркияда алмаштириш. Айхан ўрнига Қиличсўй майдонга тушди.87. Ўзгаришлар. Симонс ва Депай ўйиндан олинди. Зиркзе ва Фримпонг майдонга тушди.

85. Қандай вазиятлар? Туркияда икки марта зарба учун қулай вазият бўлди. Иккала зарба ҳам Нидерландия ҳимоячилари томонидан қайтарилди. 

82. Туркия ҳимоялангани учун жазоланди. Энди вазиятни ўнглаш керак.

77. Туркияда ўзгариш. Йилдиз ва Ўзжан майдонни тарк этди, Йокуслу ва Акуркўғлу ўйинга қўшилди.

75. ГООООООООООООООООООЛ! Нидерландия ҳисобда олдинга чиқмоқда. Дюмфрис қанотдан тўпни ерлатиб жарима майдонига узатди. Гакпо эса бу вазиятни голга айлантирди.

74. Нидерландиянинг иштахаси очилди. Куман шогирдлари иккинчи голни ҳам уришмоқчи.

73. Нидерландияда ўзгаришлар. Аке  ва Рейндерс майдонни тарк этишди. Уларнинг ўрнига Вирман ва ван де Вен ўйинни давом эттиради.

70. ГООООООООООООЛ! Де Врей ҳисобни тенглаштирмоқда. Депайнинг қанотдан берган узатмасини Стефан дарвозага жойлаб қўйди. 1:1

70. Вегхорст!!! Ҳаводан келган тўпни дарвозага жойлашга ҳаракат қилди, аммо дарвозабон сейв кўрсатди.

65. Зарбаааа! Кенан Йилдиз ажойиб зарба берди, аммо Нидерландия посбони бу зарбани қайтариб юборди.

64. Ван Дейк ҳам сариқ карточка олди. Гюлернинг узатмасидан сўнг Виржилдан қочиб кетаётган Туркия футболчиси қўполлик билан тўхтатилди.

57. Депайдан зарба! Мерт Гюнок ўз ўрнида

56. Зарбааа! Арда Гюлернинг жаримадан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди!

55. Натан Аке огоҳлантирилди. Ҳимоячи хафвли ҳужум уюштираётган Арда Гюлерни тўхтатгани учун сариқ карточка олди.

54. Ухххх! Нидерландияда яна бир имконият. Жарима майдончасига оширилган хавфли узатмани дарвозага киритиб юборадиган ўйинчи топилмади.

53. Нидерландия тўлиқлигича ҳужумга ўтмоқда.

51. Депаааааай?! Қанотдан оширилган тўпни Ваут Вегхорст қарама-қарши тарафга ошириб берди. У ерда турган Мемфис Депай тўпни деярли бўш дарвозага жойлай олмади!

46. Нидерландия таркибида ўзгариш. Бергвейн ўрнига Ваут Вегхорст майдонга туширилди.

46, Иккинчи бўлим бошланди.


45+2. Биринчи бўлим Туркиянинг фойдасига якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди.

44. Гакпонинг зарбаси рекошет сабаб ўз кучини йўқотди ва Туркия дарвозабонининг қўлига келиб тушди.

42. Нидерландия вазиятни ўнглаш учун ҳужумга ўтмоқда. 

35. ГООООООООООООЛ! Туркия ҳисобни очмоқда. Арда Гюлернинг қанотдан оширган тўпини Самет Акайдин дарвозага жойлаб қўйди! 

30. Хави Симонс қўпол ўйнагани сабаб огоҳлантирилди.

29. Хавфли вазият! Чалханоглунинг узатмасидан сўнг Бардакчи ноаниқ зарба берди.

25. Турклар ўйинни анча тенглаштиришди. Нидерландия ўйиннинг дастлабки қисмидагидек хавфли ҳужумлар уюштирма олмаяпти.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўйинни стадиондан кузатмоқда:

15. Акайдин ерда ётибди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда. Ҳимоячи ўйинни давом эттира олади.

12. Бу сафар Хави Симонс жарима майдончаси ташқарисидан зарба бериб кўрганди. Умуман олганда, ҳозирча нидерландлар ўйинда устунлик қилишмоқда ва хавфли вазиятларни содир этишмоқда.

8. Хакан Чалханоглу Хави Симонснинг тўпга зарба беришига имкон бермайман деб зарбани оёғига қабул қилиб олди... Ҳаммаси жойида, "Интер" хавбеки баҳсни давом эттиради.

7. Гакпо қулай вазиятдан ўта ноаниқ зарба берди! Ён ҳакам бу ерда ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди, аммо бу вазиятда оффсайд йўқ эди.

2. Уххх! Депай жуда қулай имкониятни бой берди. Яқинда "Атлетико"ни тарк этган ҳужумчи ўзи вазият яратиб жарима майдончасига кириб зарба берганди, аммо унга аниқлик етишмади.

1. Ўйин бошланди!

— Навбат давлатлар мадҳиясига!

— Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

— Барчага салом. Бугун сизлар билан Евро 1/8 финал доирасидаги Нидерландия — Туркия ўйинини биргаликда кузатиб борамиз.

Нидерланды

Стефан де Врей - 70', Мерт Мюлдюр - 76'

ЕВРО - финал . Quarter Finals-тур

07/07/2024, 01:00

1
:
2
Тугади

Турция

Самет Акайдин - 35'

Стадион: Olympiastadion, 70091 томошабин

Бош ҳакам: Clement Turpin

45'
90'
30'  Хави Симонс
46'  Стивен Бергвейн (Ваут Вегорст)
54'  Натан Аке
64'  Вирджил ван Дейк
70'  Стефан де Врей
70'  Мемфис Депай
73'  Натан Аке (Микки ван де Вен)
73'  Тиджани Рейндерс (Джоуи Веерман)
76'  Мерт Мюлдюр
87'  Мемфис Депай (Жереми Фримпонг)
87'  Хави Симонс (Джошуа Зиркзе)
90'  Ваут Вегорст
35'  Самет Акайдин
35'  Арда Гюлер
77'  Салих Озчан (Окай Йокушлу)
77'  Кенан Йылдыз (Мухаммед Актюркоглу)
82'  Мерт Мюлдюр (Зеки Челик)
82'  Самет Акайдин (Дженк Тосун)
89'  Каан Айхан (Семих Киличсой)
90'  Дженк Тосун
90'  Винченцо Монтелла
90'  Бертуг Йылдырым

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика