UZ

Сўнгги янгиликлар

19:09Баҳром Ҳайдаров: "Қолган жамоалар ҳам ухлаётгани йўқ. Иккинчи даврада камида 30 очко тўплашимиз керак"   0 18:58Ламела Греция клуби билан шартнома имзолади  0 18:24"Ал Иттиҳод" АПЛдаги ўйинчи учун 51 млн фунт тўлайди  1 17:58"Ливерпуль" икки футболчи учун 105 млн фунт сарфлашга тайёр  1 17:14"Атлетико" Лунинни "Реал"дан 15 млн еврога харид қилишга тайёр эди  0 16:32"Манчестер Юнайтед" де Лигт учун "Бавария"га 45 млн фунт таклиф қилади  1 16:02"Ливерпуль" Саудия Арабистони клублари учун ван Дейкка нарх қўйди  1 15:38"Барселона" де Йонг билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:10Улуғбек Ҳошимов: "Ўзим катта бўлган жамоага қайтиш ёқимли. "Пахтакор" билан катта ютуқларга эришишни мақсад қилганман"  3 14:33"Ал Иттиҳод" Эдерсонни харид қилишга уриниб кўради, "Ман Сити" 50-60 млн евро хоҳламоқда  0 13:47"Астон Вилла" "Барселона" собиқ ўйинчисини сотишга тайёр  0 13:20"Манчестер Юнайтед" Маунтни сотишга тайёр  3 12:55ПСЖ йирик трансферга қўл уришга яқин  1 12:39Қирғизистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзимиз йўл қўйган хатоларимиз сабабли мағлуб бўлдик. Осиё кубогида Японияни мағлуб этганимиздан сўнг босимни ҳис қилдик"  1 12:17"Барселона" Уильямснинг товон пулини фаоллаштиришга тайёр  1

Евро-2024. Словакияни мағлуб этган Англия чорак финалда! Беллингем 95-дақиқада гол урди Янгиликлар

Евро-2024. Словакияни мағлуб этган Англия чорак финалда! Беллингем 95-дақиқада гол урди

Евро-2024 1/8 финал доирасидаги Англия — Словакия ўйини бўлиб ўтди.

Евро-2024
1/8 финал

Англия - Словакия 2:1
Голлар: 0:1 – 25 Шранц, 1:1 – 90+5 Беллингем, 2:1 – 91 Кейн.

Англия – Пикфорд, Уокер, Стоунз, Гехи, Триппьер (Палмер, 66), Райс, Фоден (Тоуни, 90), Беллингем (Конса, 90), Майну (Эзе, 84), Сака, Кейн (Галлахер, 90).

Словакия – Дубравка, Пекарик (Тупта, 90), Шкриньяр, Вавро, Ганцко, Куцка (Беро, 81), Лоботка, Дуда (Бенеш, 81), Гараслин (Суслов, 61), Шранц (Дьомбер, 90), Стрелец (Боженик, 62).

Огоҳлантиришлар: Гехи (3), Майну (7), Куцка (13), Беллингем (17), Шкриньяр (45+1), Пекарик (77), Вавро (108), Дьомбер (114).


Англия

Джуд Беллингем - 90', Гарри Кейн - 91'

ЕВРО - финал . 1/8-тур

30/06/2024, 21:00

1
:
2
Finished AET

Словакия

Иван Шранц - 25'

Стадион: Arena Auf Schalke, 47244 томошабин

Бош ҳакам: Halil Meler

45'
90'
120'
3'  Марк Гэи
7'  Кобби Мейну
17'  Джуд Беллингем
50'  Фил Фоден
66'  Киран Триппьер (Кол Палмер)
84'  Кобби Мейну (Эберечи Эзе)
90'  Фил Фоден (Айвен Тони)
90'  Джуд Беллингем
90'  Марк Гэи
91'  Гарри Кейн
91'  Айвен Тони
106'  Гарри Кейн (Конор Галлахер)
106'  Джуд Беллингем (Эзри Конса)
13'  Юрай Куцка
25'  Иван Шранц
25'  Давид Стрелец
45'  Милан Шкриньяр
61'  Лукаш Гараслин (Томаш Суслов)
61'  Давид Стрелец (Роберт Боженик)
77'  Петер Пекарик
81'  Юрай Куцка (Матуш Беро)
81'  Ондрей Дуда (Ласло Бенеш)
90'  Иван Шранц (Норберт Дьембер)
108'  Денис Вавро
109'  Петер Пекарик (Любомир Тупта)
114'  Норберт Дьембер
120'  Томаш Суслов



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, финал ҳуштаги янгради! Англия — чорак финалда!

120+1-дақиқа. Ўнг қанотдан узатма ва зарба қовушмади ҳамда Пикфорд тўпни эгаллаб олди.  

Бош ҳакам яна 1 дақиқа қўшиб берилди!

120-дақиқа. Қарши ҳужумда Айвен Тоунида имконият юзага келди, бироқ унинг кучли зарбасига аниқлик етишмади. 

119-дақиқа. Словакия яна бир имкониятдан фойдалана олмади. 

116-дақиқа. Словакия бурчак зарбаси ишлаб олди. Узатмадан кейин Эзе ҳеч қаерга қараб ўтирмай, тўпни имкон қадар узоқроққа тепиб юборди. 

114-дақиқа. Огоҳлантириш! Тоунини "тепкилаб" ташлагани учун Гюмберга сариқ кўрсатди ҳакам. 

113-дақиқа. Словения босим уюштирди ва кетма-кет ҳужумлар уюштирди, аммо бу натижа бермади. 

109-дақиқа. Ўзгариш! Петер Пекарик ўрнига Любомир Тупта майдонга туширилди. 

108-дақиқа. Огоҳлантириш! Эзе бир рақибидан ўтиб, иккинчисига бориб урилди. Ҳакам Вавро ўйин қоидасини бузди деб топди ва словениялик футболчига сариқ кўрсатди. 

106-дақиқа. Иккинчи экстра-тайм бошланди!

Ўзгаришлар! Жуд Беллингем ва Харри Кейн ўрнига майдонга Конор Галлахэр ҳамда Эзри Конса туширилди. 

105+1-дақиқа. Бош ҳакам биринчи экстра-тайм якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди!

105-дақиқа. Петер Пекарик биринчи экстра-таймнинг сўнгги дақиқасида мувозанатни тиклаб қўйиши мумкин эди. Лекин ҳимоячи ўзи томон аниқ йўлланган тўпни дарвозага тўғрилашда сусткашликка йўл қўйди. 

100-дақиқа. Қанотдан узатилган тўпни Пикфорд ушлаб олди. 

97-дақиқа. Англиянинг ҳужуми узатмадаги хато туфайли узилиб қолди.  

95-дақиқа. Словакия тўпни назорат қилмоқда. 

Айвен Тоуни ўз номига ассист ёздириб қўйди. 

ГООООООЛ! Англия қўшимча бўлимларни гол билан бошлади! Харри Кейн Англияни олдинга олиб чиқди!

91-дақиқа. Демак, кетдик. Кейн қўшимча бўлимларни бошлаб берди. 

Бироздан кейин экстра-таймларга гувоҳ бўламиз.

Бош ҳакам учрашувнинг асосий вақти якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди!

90+5-дақиқа. ГООООООООЛ! ЖУД БЕЛЛИНГЕМ Англияни қутқариб қолмоқда!

90+3-дақиқа. Ўзгариш! Ягона гол муаллифи бўлган Иван Шранц ўрнига ҳимоячи Норберт Дьомбер майдонга тушди.  

90+1-дақиқа. Эзе ингизларга бурчак зарбаси ишлаб берди. 

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди!

87-дақиқа. Лоботка имкон пайдо бўлгани туфайли зарба йўллаб кўрди, Пикфорд ўз ўрнида. 

85-дақиқа. Жуд Беллингем нисбатан фол ва инглизлар жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди.

84-дақиқа. Ўзгариш! Коби Майну ўрнига Эбериче Эзе жангга ташланди!

81-дақиқа. Ўзгаришлар! Ондрей Дуда ва Юрай Куцка ўрнини Матуш Беро ҳамда Ласло Бенешга бўшатиб берди. 

81-дақиқа. Деклан Райснинг кутилмаганда берган зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди, Кейн такрорий уринишда мўлжални аниқ ололмади. 

77-дақиқа. Огоҳлантириш! Петер Пекарик тўп ўрнига Фил Фоденнинг оёғига зарба бергани учун огоҳлантирилди. 

74-дақиқа. Майдонга тушганига 15 дақиқа ҳам бўлмаган Суслов курашда оёғини қаттиқ қайириб олди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.  

70-дақиқа. Англия футболчилари нималардир қилишга уринмоқда, лекин ҳозирча Словакия дарвозаси томон барча йўллар ёпиқ.

66-дақиқа. Ўзгариш! Киран Триппьер ўрнига Коул Палмер майдонга туширилди. 

61-дақиқа. Ўзгаришлар! Лукаш Хараслин ва Стрелец ўрнига Боженик ҳамда Суслов ўйинга қўшилди. 

59-дақиқа. Жарима майдончасига ёриб кираётган Майну йиқитилди. Қулай нуқтадан жарима зарбаси.

57-дақиқа. Беллингем билан курашдан кейин Пекарик йиқилиб ётибди. 

54-дақиқа. Мана буни вазият деса бўлади... Англия футболчилари майдонда юриб ухлаяпти чоғи.

51-дақиқа. Кейннинг зарбасидан кейин ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Бурчак зарбасидан эса яна наф чиқмади. 

Аммо, лекин, бироқ... "VAR" ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди ва гол бекор қилинди.

50-дақиқа. ГООООООЛ! Фил Фоден чапдан Киран Триппьернинг узатмасидан кейин бўш қолган дарвозани ишғол қилди.  

48-дақиқа. Тўп асосан майдон марказига яқин ҳудудда айланиб юрибди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди! Словакия танаффусга ҳисобда олдинда бораётган ҳолда йўл олмоқда!

45+4-дақиқа. Англия кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширди. Бироқ уларнинг ҳеч биридан наф чиқмади. 

45+1-дақиқа. Огоҳлантириш! Милан Шкриньяр сариқ карточка ишлаб олди. У Беллингемнинг оёқлари остидан тўпни тепиб юбормоқчи эди, лекин кеч қолди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди!

44-дақиқа. Жон Стоунсга нисбатан фол. Саутгейт рақиб футболчисига сариқ карточка талаб қилиб юрибди. 

40-дақиқа. Жарима майдончасидаги тўқнашувдан кейин ўрнидан тура олмаган Ваврога тиббий ёрдам кўрсатилди. 

38-дақиқа. Дуда Беллингемга нисбатан фол ишлатди деб топилди. Инглизлар учун стандарт вазият. 

35-дақиқа. Вавро тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Яна бурчак зарбаси ва ҳужумда фол қайд этилди.  

34-дақиқа. Беллингем жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб берди. 

32-дақиқа. Кейннинг узатмасидан кейин Сака зарба йўллаши режа қилинганди, лекин Букайо тўпга ета олмади. 

28-дақиқа. Англия тўпни назорат қилмоқда. 

25-дақиқа. ГОООООООЛ! Иван Шранц Словакияни ҳисобни очмоқда!

24-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин словакиялик ҳимоячилар тўпни қайтаргандек бўлганди, аммо жарима майдончаси чизиғи ёнидан Коби Майну зарба йўллади. Унинг уриниши кучли, лекин ноаниқ чиқди.    

21-дақиқа. Англия тўпни ўз назоратида ушлаб турибди. 

17-дақиқа. Огоҳлантириш! Бу сафар сариқ Жуд Беллингемга кўрсатилди. Жуд майдон марказига яқин зонада Хараслинга нисбатан қўпол ўйнади. 

14-дақиқа. Фоден тўпни қарама-қарши қанотдаги Сакага ташлаб берганди, аммо ҳимоячи зарба беришга имкон қолдирмади. 

13-дақиқа. Огоҳлантириш! Юрай Куцка рақибнинг эҳтимолий хавфли ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолди. 

12-дақиқа. Словакия яна битта чинакамига голли вазият яратди. 

11-дақиқа. Англиянинг узоқ давом этган ҳужуми Деклан Райснинг ноаниқ узатмаси туфайли охирига етмай қолди. 

9-дақиқа. Беллингемнинг ажойиб узатмасидан кейин зарба учун қулай имкониятга эга бўлган Триппиер регби зарбасидан кўрсатиб берди.  

8-дақиқа. Словакия яна бир бор Пикфорд дарвозасига хавф солишни уддалади. 

7-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳужумдаги фол учун Коби Майну сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

5-дақиқа. Словакия чап қанотдан тезкор ҳужум уюштирди, бироқ охирги узатмага аниқлик етишмади, акс ҳолда ҳисоб очилиши ҳеч гап эмасди.  

3-дақиқа. Огоҳлантириш! Марк Гехи тўпни одинга ташлаб, қочиб кетаётган Стрелецни қўпол тарзда тўхтатиб қолди.  

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни Словакия вакиллари бошлаб берди.



Рейтинг: +12   

Фикрлар

+5   
30 июн 23:27:26
Jasur/barsa
Rasul M фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Davron Fayziyevning yon bosishini togri qabul qilish kerak chunki...Slovakiya oyinni oldrib tashagandi...Keyinga bosqichga Angliyani chqqani maqul oyinni oldradigan jamoa nega kerak Futbol jozibasini yoqatib..
Angliya jozibali oʻynavottimi??? Toʻgʻrisi hich kimga adovatim yoʻqku. Aynan realchila Hayrulla Xamidovni rasa yomonlashadiyu Davron Fayzievni aybi koʻziga koʻrinmidi.
+5   
30 июн 23:12:41
Jamshid Asadov
Sautgeytni bo’shatish kerak baribir.
+3   
30 июн 23:45:10
Azamat Shoha
Беллингем чемпионатдаги Энг чиройли голлардан бирини урди
+3   
30 июн 23:01:37
barselona7
barselona7 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ҳали вақт бор. Англия нимадир қилса керак барибир. Қўшимча таймлар бўлса ҳам йўқ демасдим. Испания Грузия ўйинигача узилиш бўлмасди.
Демак Испания Грузия ўйинигача қўшимча таймларни кўрамиз.Белленгэм бир амалладику аммо Англияни ўйини расво. Сал қолса хайр Англия эди. Доим ҳам сўнгги дақиқалар омадли бўлавермайди.
+3   
30 июн 22:57:23
Forza Milan 1899
Беллингем: Мен хали улганим йук
+3   
30 июн 21:29:24
Tohir P
Англия - Словакия 2:1 , булармикин ...
+2   
01 июл 09:26:56
Shakhruzz 7o1
Fast TV фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жахонда битта МТЖ ва иккита клуб бор, булар хохлаган вақтда хохлаган натида кўрсатиб рақибларини довдиратиб қўяди, булар Англия МТЖ ва МЮ, Насаф!
Ammo lekin biroq yevrokuboklarda dami chiqib ketadi hammasini 100%
+2   
30 июн 23:33:42
Rasul M
Jasur/barsa фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Angliya jozibali oʻynavottimi??? Toʻgʻrisi hich kimga adovatim yoʻqku. Aynan realchila Hayrulla Xamidovni rasa yomonlashadiyu Davron Fayzievni aybi koʻziga koʻrinmidi.
Shu yerga Barca Real nega kerak...Slovakiyani chiqqanidan Kura Angliyani chiqqani yaxshi chunki Slovakiya Chiqsa Kopchilik kormaydiyam kerak bolsa..Angliya qiynalvotti tugri lekin Slovakiya umuman futbolni oldirib tashagandi Sizningcha Shvesariya Angliya Oyini qiziqmi yoki Shvesariya Slovakiya
+2   
30 июн 23:31:52
Jasur/barsa
MX фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shunday paytda Real futbolchisi katta sahnaga chiqsa mazza qilamanda buyoda city arsenal oyinchilari mazasi qochyatkanda
Yaxshiyam 95 minutda gol urib qoʻydi, shu paytgacha judniyam mazasi qochib turudi
+2   
30 июн 23:06:40
{ CHELSEA }
ArsaBarsa фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Davron Fayziyevni ayblamanglar u ham muxlisda. Keyingi bosqichga Angliya chiqqani baribir yaxshi edi.
Hoʻp...

Lekin Angliya gol urganda mazza qilib Goooollll deb baqirib oldi....
+2   
30 июн 23:00:52
Janob Hechkim
Dostonbek Anvarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тезда олтин топ беринглар Беллингемга
Jud dan sizga salom endi oltin top uniki Baribi Real fudbolchisiligi bilinadi
+2   
30 июн 22:59:09
Sardorbek..
Ikkalasiyam antifutbol kamanda ekan shvetsarya yengil urib qo'yadi kim chiqsayam
+2   
30 июн 22:58:19
Sardorbek..
Dostonbek Anvarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тезда олтин топ беринглар Беллингемга
Orqenga kirgandek boldimi judni goli
+2   
30 июн 22:58:04
Shakhruzz 7o1
Sen kut uradi Jud tamom
+2   
30 июн 22:57:04
ArsaBarsa
Omad keldi. Bunaqa o'yin bilan kuchliroq jamoalarga qarshi o'ynasa ezib ketadi. Shvetsariya qiynaydi bularni
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика