UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  3 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31

Евро-2020. Октябрдаги саралаш ўйинларидан нимани кутиш мумкин? Янгиликлар

Евро-2020. Октябрдаги саралаш ўйинларидан нимани кутиш мумкин?

Теглар :  Евро-2020 саралаш
Бу ҳафтада Евро-2020 йўлланмасини қўлга киритган илк жамоалар номи маълум бўлади.

Шимолий Ирландия учун муҳим палла

Шимолий Ирландия "C" гуруҳидаги дастлабки тўрт ўйинда  максимум очко тўплади, аммо сўнгги баҳсда ўз уйида Германияга мағлуб бўлди (0:2) ва кетма-кет иккинчи марта Европа чемпионатига чиқиш вазифасини оғирлаштириб олди. Бугун Шимолий Ирландия Роттердамда барча учрашувларда ғалаба қозони келаётган, аммо қолганлардан битта ўйин кам ўтказган Голландия меҳмони бўлади. Ирландияликлар устози Майкл О'Нил матбуот-анжуманида қуйидаги гапни айтди: "Биз голландияликларга қарши 2та учрашувда 4 очко олишимиз керак. Меҳмонда дуранг ўйнаб, Белфаст ёки Роттердамда зафар қучишимиз лозим".


Пайшанба: Беларусь - Эстония, Голландия - Шимолий Ирландия

Якшанба: Беларусь - Голландия, Эстония - Германия


Пайшанбада масала ҳал бўладими?

Бельгияликлар 6та учрашувнинг барчасида ғалабага эришди ва навбатдаги 3 очко жамоани Евро-2020 гуруҳ босқичига олиб чиқади. Россия Шотландияни мағлуб этса, Қозоғистон эса Кипр билан ҳеч бўлмаганда очколарни бўлишиб олса, руслар Бельгия билан мусобақанинг асосий босқичига йўл олишади. Роберто Мартинес ўзини "Реал"да кўрсата олмаётган Тибо Куртуа ва Эден Азар ҳолидан ҳавотир олмаяпти: "Терма жамоалар танаффуси Куртуа ва Азарга ёрдам бериши мумкин. Улар клубга тетик ва кучли бўлиб қайтишади" - деди бельгияликлар мураббийи.

Пайшанба: Қозоғистон - Кипр, Бельгия - Сан-Марино, Россия - Шотландия

Якшанба: Қозоғистон - Бельгия, Кипр - Россия, Шотландия - Сан-Марино


Херцог уйига қайтяпти

"G" гуруҳида биринчи ва бешинчи ўринлар ўртасидаги фарқ 5 очкони ташкил қилади. Латвия бир очко ҳам тўплай олмади, қолганлар - Польшадан тортиб Исроилгача Европа чемпионатига йўл олиш имкониятига эга. Андреас Херцог бошчилигидаги Исроил терма жамоаси пайшанбада Австрия меҳмони бўлади. Исроилликлар устози Австрияда дунёга келган: "Оилам стадионда бўлади. Мен туйғуларни четга суриб, бор эътиборимни ўйинга қаратишим керак. ЕВРОга чиқишимиз учун бизга 4та баҳсда зафар қучишимиз лозим.

Пайшанба: Шимолий Македония - Словения, Латвия - Польша, Австрия - Исроил

Якшанба: Словения - Австрия, Польша - Шимолий Македония

Сешанба: Исроил - Латвия


Жеймс билан кучайган уэльсликлар

Хорватия "E" гуруҳида словак ва венгерлардан бир, уэльсликлардан эса тўрт очко олдинда. Бу гуруҳдаги кўп масала пайшанбадаёқ, Уэльс уйида Словакияни қабул қилганида ҳал бўлиши мумкин. Уэльсликлар март ойида 21 ёшли дебютант Даниэл Жеймснинг голи эвазига Братиславада ғалаба қозонган эди. Жамоа устози Райан Гиггзнинг фикрича, ёздан бери МЮ шарафини ҳимоя қилаётган футболчи янада кучайган. "У ҳар ўйинда ўсиб боряпти. Ажойиб дриблингга эга футболчи яхши пас беради ва фаол ҳаракатланади" - дейди Гиггз.

Пайшанба: Хорватия - Венгрия, Словакия - Уэльс

Якшанба: Венгрия - Озарбайжон, Уэльс - Хорватия


Чехлар "Славия" тажрибасига ишонишмоқда

Англия Прагада ғалаба қозонса Евро-2020 йўлланмасини қўлга киритади. Иккинчи ўриндаги чехлар хавфли вазиятда, чунки учинчи ўриндаги Косово Чехиядан бор-йўғи 1 очко орқада. "А" гуруҳидаги йўлланмалар масаласи 14 ноябрда, Ярослав Шиглава жамоаси Пльзенда косоволикларни қабул қилганда ҳал бўлади. Чехия терма жамоасига Чемпионлар лигасига чиққан "Славия"нинг 8 футболчиси чақирилган. "Бу биз учун устунлик, "Славия" доимо йирик баҳсларда майдонга тушяпти ва унинг футболчилари юқори савияга кўникиб қолишди" - дейди Шиглава.


Жума: Чехия - Англия, Черногория - Болгария

Душанба: Болгария - Англия, Косово - Черногория


Украиналиклар умиди

Европанинг амалдаги чемпионлари португалияликлар сентябрда икки ғалабага эришиб, "B" гуруҳида иккинчи ўринга кўтарилиб олишди. Биринчи ўринда кетаётган Украина терма жамоаси октябрдаги баҳсларда 4 очко тўпласа асосий турнирга йўл олади. "Учта ўйин қолди. Мақсадимиз - максимум очко тўплаб, Евро-2020 йўлланмасини қўлга киритиш. Кейин эса ёзги режалар ҳақида ўйлаш мумкин. Ҳозирча вазифа уддаланмади, шу сабабли келажак ҳақида бош қотиришга эрта" - дейди Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко.


Жума: Португалия - Люксембург, Украина - Литва

Душанба: Украина - Португалия, Литва - Сербия


Дешам йўналиши бўйича

"H" гуруҳи бошидан жуда қийиндек кўринганди, чунки Евро-2016 финал босқичида иштирок этган 4та жамоа бу гуруҳда кураш олиб бормоқда. Ҳозирча Туркия ва Франция етакчилик қилмоқда, исландияликлар 3 очко орқада, Албания эса 6. Жаҳон чемпионлари 2та ғалабага эришса, масалани ижобий ҳал қилишади. "Аввалига Исландиядаги баҳсда ғалаба қозонишимиз лозим. Кейин иккинчи баҳсда зафар қучсак, вазифани уддалаган бўламиз" - дейди Дидье Дешам.

Жума: Исландия - Франция, Туркия - Албания, Андорра - Молдова

Душанба: Франция - Туркия, Молдова - Албания, Исландия - Андорра


Янгиланган Испания терма жамоаси

Евро саралашида биринчи ва иккинчи ўрин ўртасидаги энг катта фарқ "F" гуруҳида. Испания ортидан қуваётган Швеция 7 очко орқада. Иккита ғалаба Испания терма жамоасига Евро-2020 йўлланмасини тақдим этади. Роберто Морено миллий жамоага бирданига уч нафар дебютант - Серхио Регилон, Пау Торрес ва Жерар Моренони таклиф этди. "Реал" ва "Барселона" каби грандлардан уч нафардан футболчи чақирилган. "Тарихдаги энг яхши терма жамоалар асосан гранд вакилларидан ташкил топган, аммо ҳозирги футболда ҳаммаси бошқачароқ. Энди ЛаЛига етакчилари сафида миллий жамоанинг кўплаб футболчилари ўйнамаяпти. Испан жамоалари кучсизланди дейиш нотўғри" - дейди Морено.


Шанба: Ферер ороллари - Руминия, Норвегия - Исания, Мальта - Швеция

Сешанба: Швеция - Испания, Руминия - Норвегия, Фарер ороллари - Мальта


Лихтштайнернинг қайтиши

"D" гуруҳида бирданига уч жамоа ҳали мағлуб бўлгани йўқ. Энди Швейцария омадсизлик нималигини билмайдиган ягона жамоа бўлиб қолиши мумкин. Улар аввалига меҳмонда иккинчи ўрин соҳиби Дания, кейин эса ўз уйида Ирландия билан ўйнашади. Швейцарияликлар устози Владимир Петкович март ойидан сўнг илк марта Стефан Лихтштайнерни миллий жамоага таклиф қилди. Бошқа томондан, миллий жамоадан кетиш қарорини ўзгартирган Шердан Шакири жароҳат туфайли майдонга туша олмайди. "Доимо Лихтштайнер билан алоқада бўлиб турдим ва у доимо ўзини яхши тутган. Стефан ҳар доим терма жамоага ёрдам беришга тайёр бўлган. У ҳали ҳам жамоамиз етакчиси ва сардори" - дейди Петкович.

Шанба: Грузия - Ирландия, Дания - Швейцария

Сешанба: Швейцария - Ирландия, Гибралтар - Грузия


Мхитарянсиз баҳслар

Иккита ғалаба Италия терма жамоасига "J" гуруҳида етакчи бўлиб қолишни таъминлайди. Агар Римда Греция мағлуб этилса ва Арманистон Лихтенштейнга қарши баҳсда 3 очко ололмаса аппенинликлар шанбадаёқ Евро-2020га чиқиш вазифасини уддалаши мумкин. "Бу учрашув бизга йўлланмани тақдим этиши мумкин. "Олимпико" трибунаси хиддий 1990 йилдаги ЖЧдагидек тўлишига умид қиламан" - деди италияликлар устози Роберто Манчини. Арманлар иккинчи ўриндаги Финляндиядан 2 очко орқада ва кейинни икки баҳс муҳим аҳамиятга эга бўлади. Арманистон терма жамоаси навбатдаги учрашувларни жароҳат олган Генрих Мхитарянсиз ўтказишига тўғри келади.


Шанба: Босния ва Герцеговина - Финляндия, Италия - Греция, Лихтенштейн - Арманистон

Сешанба: Финляндия - Арманистон, Лихтенштейн - Италия, Греция - Босния ва Герцеговина

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика