"Эвертон" "Реал"га таклиф юборди

Mirjalol Normatov
1 авг 2020, 10:57
"Эвертон" "Реал" ҳимоячиси Серхио Регилон борасида таклиф юборди.

"Sky Sports" хабарига кўра, "ирислар" "қироллик клуби"га ҳимоячи учун 20 млн евро тўлашга тайёрлигини маълум қилган.

"Реал" ҳозирча таклифга жавоб бермаган, бироқ клуб ушбу ёзда футболчиси билан хайрлашишни истамоқда.

Регилон ушбу мавсумни "Севилья" таркибида ижарада ўтказди ва 34 ўйинда 2 гол ҳамда 4 ассистни ҳисобига ёздириб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports