“Эвертон” Ндомбеле учун 70 млн евро тўлашга тайёр

“Лион” ярим ҳимоячиси АПЛга ўтиши мумкин.

“Лион” ярим ҳимоячиси Танги Ндомбеле учун “Эвертон” клуби 70 млн евро тўлашга тайёр. Агар Ндомбеле “Эвертон”га келадиган бўлса, ижарага олинган Андре Гомеш “Барселона”га қайтариб юборилади. Қайд этиш жоиз, “Барселона” ҳам Ндомбелега кўз тиккан.


Манба: Mundo Deportivo