

Турнинг марказий учрашуви Ливерпул шаҳрида “Эвертон” ва “Арсенал” жамоалари ўртасида ўтказилади. Айни пайтда ушбу ҳар иккала жамоа бош мурабббийлари учрашувда асосий таркибида майдонга тушадиган футболчилар номини маълум қилишди.
“Эвертон” – “Арсенал”
“Эвертон”: Стекеленбург, Жагелка, Бейнс, Коулмэн, Уильямс, Маккарти, Гуйе, Баркли, Леннон, Валенсия, Лукаку.
“Арсенал”: Чех, Габриэл, Монреаль, Бельерин, Косельни, Окслейд-Чемберлен, Коклен, Уолкотт, Озил, Санчес, Жака.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади.



