UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Жгереная, Жигаури, Искандеров, Ҳожимирзаев, Дориев... Суперлига 3-тур рамзий терма жамоаси  0 13:09Ғолиб номи аниқланмаган "Динамо" – "Насаф" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:44Ислом Қобилов: "Захирадан тушган жамоадошлар билан ўйинни кучайтириб, бир очкони қўлга киритишга муваффақ бўлдик"  0 12:21Қосимов: "ОКМКни чемпион қила олмадим, деган армон? Қилинган ишлар бир кун келиб ўз самарасини беради"  3 11:53Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Россия ва Албания билан ўйнайди  3 11:20Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди  0 10:40"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи  3 10:13Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"   0 09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  28 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  12 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  15 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  9 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  9 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0

Эътибордан четда қолган йиғин ва МТЖдаги янги шахслар ҳақида Янгиликлар

Эътибордан четда қолган йиғин ва МТЖдаги янги шахслар ҳақида

Фабио Каннаваро бошчилигидаги МТЖ навбатдаги йиғинни ўтказди.

МТЖнинг Дубайда ўтказилган навбатдаги йиғини якунланди. Ушбу йиғин январь ойида ўтказаётганлиги ва асосан Суперлигада тўп тепадиган футболчилар йиғинга жалб этилгани учун омма эътиборидан четда қолди. Каннаваро шогирдлари куни кеча "Урарту"га жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказишди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бир неча кун аввал эса Хитой терма жамоасига қарши баҳс 2:2 ҳисоби билан якунланган эди. Ушбу йиғиннинг асосий мақсади терма жамоага номзод бўлган футболчиларни синовдан ўтказиб олиш, шунинг учун ҳам Хитойга қарши ўйиндаги натижани ҳеч ким жиддий қабул қилгани йўқ.


Табиийки, ушбу йиғинга жалб этилган футболчиларнинг деярли 90% мундиалга йўл оладиган якуний таркибдан жой олмайди, шунинг учун ушбу йиғин Каннаваро "экспериментлари" учун энг мос давр. Яна бир муҳим жиҳатни таъкидлаб ўтишимиз керак, ҳозирги кунда МТЖда нафақат футболчилар таркиби, балки мураббийлар штаби ва ходимлар ҳам тез-тез ўзгариб турибди. Ушбу мақоланинг чоп этилиш асосий сабаби ва мавзуси ҳам аслида шу. Каннаваронинг дастлабки йиғини, яъни октябрь ойидаги ФИФА кунларида Кападзе ҳали мураббийлар штабида эди ва италиялик ҳамкасбига янги муҳитга кўникиб олиш ва футболчилар билан танишиб олишда кўмаклашди. Ноябрь ойидаги ФИФА кунларида эса терма жамоа мураббийлар штабига ўша вақти "Бунёдкор"да фаолият олиб бораётган таҳлилчи Карло Альберто Бертоне ёрдам берди. "Al Ain Cup" мусобақаcидан олдин яна бир муҳим ўзгариш рўй берди, аниқроғи терма жамоага доимий равишда ошпаз ва нутрициолог бириктирилди. Ҳозирги кунда уч нафар мутахассис, яъни испаниялик бош ошпаз Адриан Хидалго Гомез ва икки нафар нутрициолог(Алваро Лео Ромео ва яна бир маҳаллий мутахассис) МТЖ аъзоларининг тўғри овқатланишини назорат қилишмоқда.


Январь ойидаги йиғин ҳам кадрлар алмашинувидан мустасно бўлмади. Бу сафарги йиғинга Фабио Каннаваронинг укаси Паоло Каннаваро жалб этилди ва терма жамоанинг машғулотлари акс этган суратларда кўриниш берди. Паоло Каннаваро ҳам акаси каби марказий ҳимоячи бўлган ва 2006-2014 йиллар оралиғида "Наполи" шарафини ҳимоя қилиб, 236та учрашувда майдонга тушган. Шунингдек, Паоло фаолияти давомида "Парма", "Верона" ва "Сассуоло" клубларида тўп тепишга улгурган. 2017 сўнгида бутсаларини михга илган Паоло, ҳозирги кунда мураббийлик фаолияти билан банд. Паоло "Гуанчжоу Эвергранд", "Бенневенто" ва "Удинезе" клубларида фаолият юритишга мувофиқ бўлиб, ушбу клубларда бош мураббийлик қилган акаси Фабионинг ассистенти бўлган. 2024 йилнинг июнь ойида эса Фабио Каннаваронинг мураббийлар штабини тарк этиб, фаолиятида илк маротаба бош мураббий лавозимини эгаллайди ва С серия иштирокчиси ҳисобланган "Про Верчелли" клубини бошқаради, аммо 29-ноябрь санасида мавсумни ёмон натижалар билан бошлагани туфайли тезда истеъфога чиқарилади.



2018 йилнинг июль ойида Паоло Каннаваро, "Наполи" собиқ футболчилари Пепе Рейна ва Салваторе Ароника билан бирга Италия машҳур ва қудратли бўлган "Каморра" мафиясида юқори лавозимларни эгаллаши билан машҳур бўлган Эспозито ака-укалар билан бўлган алоқалари юзасидан Италия футбол федерацияси томонидан махсус тингловга чақирилади. 



Энди асосий мавзуга қайтсак, Фабио Каннаваро терма жамоага бош мураббийи лавозимига келгандан буён бир нечта мутахассисларни терма жамоага жалб этди ва янгиликлар қилишда давом этмоқда. Шунингдек, Фабио Каннаваро терма жамоа собиқ мураббийи Сречко Катанец билан алоқада бўлиб турибди ва ЖЧга қадар ўзаро учрашиб олишга келишишган. Каннаваро таркиб масаласида Катанецнинг фикрларига қизиқиш билдирган. Ҳозирги вақтда Каннаваро штабидан жой олган мураббийлар ва доимий равишда терма жамоада фаолият юритаётган ходимлар билан танишиб олсак:

Дилшод Ҳакимов - хавфсизлик бўйича мутахассис

Ҳасан Пирмуҳаммедов - фотограф

Франческо Троице - ёрдамчи мураббий

Паоло Каннаваро - Фабио Каннаваронинг укаси ва мураббий

Жамолиддин Солиҳов - таҳлилчи

Шукурилло Аширов - маъмур

Сарвар Таджиев - маъмур

Шоҳруз Хўжаев - жамоа менежери

Мартин Магистр - мураббий

Эудженио Альбарелла - жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий

Антонио Кименти - дарвозабонлар мураббийи

Аҳмаджон Ҳасанов - физиотерапевт

Гурген Исраелян - физиотерапевт

Исломбек Усмонов - физиотерапевт

Алишер Арипов - шифокор

Даврон Аҳмедов - таржимон

Камолиддин Абдуллаев - медиа вакили



Рейтинг: +3   

Фикрлар

+3   
31 янв 20:16:43
Фарход
Бир дунё мураббий ва персонал ишлар экан да. МТЖ -мизни мундиалгача оптимал спорт формасига тайёр холатга олиб чиксалар булди, омад хаммаларига.
+2   
31 янв 20:51:28
Demirbay Deniz
Каннаваронинг профессионаллиги Катанец билан контактда эканлигидан хам билиниб турибди.
+1   
31 янв 21:10:13
Korea
Расмдагилар мтж мураббийлар штаби бўлса жуда катта группа экан.Мтж эътибор жуда каттага ўхшаяпти.
+1   
31 янв 21:08:44
TOMJIQ_OLOT
Ўзбек футболига ҳақиқий профессионалик кириб келгани рост бўлсин. Олға Ўзбекистон!
+1   
31 янв 21:06:03
Zohidjon Usarov
Ошпазлар колиб кетибдику.
+1   
31 янв 20:32:58
Odiljon Rasulov
Хайдовчи билан кир ювувчи колиб кетибди
   
01 фев 23:50:12
sherzod
11 ta futbolchiga 17 ta murabbiy ekanmi. Odin rab desit prorab deganlaridek a!?
   
01 фев 02:58:07
Бахтиёр Ашуров
Dilmurod Yusupov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хар доим 2чи таркиб йигин утказади бунакаси Бразилияда хам йук факат бизда бор
Қайсидир йили бразилия жанубий Америка кубогида экспериментал таркиб билан иштирок этганди. Мана бунисини энди. Бунақаси бўлмаган - деса бўлади!
   
31 янв 21:08:27
Abb
Odiljon Rasulov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хайдовчи билан кир ювувчи колиб кетибди
Зурр
-1   
31 янв 21:03:38
Dilmurod Yusupov
Хар доим 2чи таркиб йигин утказади бунакаси Бразилияда хам йук факат бизда бор
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика