UZ

Сўнгги янгиликлар

00:56Дембеле "Барса" билан можарони ҳал қилиш учун Лапорта билан учрашмоқчи  0 00:39"Милан" Обамеянгни ижарага олиши мумкин  0 00:12Диего Коста А Серия клубига ўтишга яқин турибди  0 23:55"Атлетико" Суаресга ўринбосар топди  0 23:28Ушбу мавсумда фақатгина Канселу Мессидан ёмонроқ натижа қайд этмоқда  8 23:01Африка кубоги. Сенегал икки киши кам бўлиб қолган Кабо-Вердени мағлуб этди  4 22:42Жака қишда "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:25Вейналдум АПЛга қайтмоқчи  3 22:08Анчелотти: "Бензема мен туфайли пенальтидан фойдалана олмади"  3 21:51Марио Балотелли: "31 ёшда терма жамоада ўйнаш нормал ҳолат. Умид қиламанки, Италия жаҳон чемпионатига йўл олади"  0 21:42Olamsport: Сакен Бибосиновнинг Ҳасанбой билан жанг учун шарти, «Конор ёзда қайтади» ва бошқа хабарлар  0 21:34Влаҳовичдан кейин "Юве" бор эътиборини Нандесга қаратади  0 21:17Эриксен "Аякс" билан машғулот ўтказмоқда  0 20:50Марсьяль Испанияга етиб келди  3 20:23Это'О: Гвардиола "Бавария" билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмади, Моуриньо эса "Порту" билан ушбу турнир ғолибига айланди  14

Етакчи ўзгарди: А Серия 17-тур якунлари Янгиликлар

Етакчи ўзгарди: А Серия 17-тур якунлари

Италия чемпионатининг навбатдаги тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

"Кальяри"ни таслим этган "Интер" етакчига айланиб олди

Қизиғи, ўйинни меҳмонлар фаолроқ бошлашганди. Илк дақиқалардаёқ Ханданович бир неча бор жамоасини қийин вазиятларда голдан қутқаришига тўғри келди. "Интер" у қадар кўп ҳужум қилмаса-да, биринчи уринишдаёқ гол уришни уддалади. Хакан Чалханоглу яна бир бор бурчак зарбасини ажойиб тарзда амалга оширди, Лаутаро Мартинес эса ҳаводаги курашда устун келди ва тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Кейинги ҳужумдаёқ "Интер" фарқни ошириши мумкин эди, Барелланинг узатмасидан кейин Санчес рақиб посбони Краньони яқин масофадан доғда қолдира олмади. Бўлим сўнгида Краньо жарима майдончасида Дюмфрисни йиқитди, лекин Лаутаро Мартинеснинг пенальтидан берган зарбасини қайтариб, хатосини дарҳол тўғрилади.

Иккинчи бўлим бошида Барелла-Санчес жуфтлиги барибир ўз сўзини айтди. Италиялик майдон бурчагида тўп учун курашда омадлироқ чиқди ва узатмани амалга оширди, чилилик эса тўпни ерга туширмай зарба бериб, тўққизликни нишонга олди. "Интер" босимни давом эттирди, аммо Краньо ҳам яхши ўйин ўтказди. Бироқ у ҳам "Кальяри"ни тўхтовсиз ҳужумлардан қутқара олмади. Алексис Санчес тўпни Чалханоглуга қолдирди, туркиялик ярим ҳимоячи эса вазиятни бироз ўнглаб, кучли зарба йўллади. "Кальяри" ўзига келиб улгурмай, яна битта гол ўктазиб юборди. Барелланинг майдон марказидан амалга оширган зўр узатмасидан кейин, Лаутаро тўпни ўзига тўғрилади ва иккинчи уринишда дарвозабонни доғда қолдирди. Қолган вақт мобайнида "Интер" яна голлар уриши мумкин эди, ўша Санчеснинг ўзи ҳам дарвоза тўсинини пойлади, лекин ҳисоб бошқа ўзгармади. "Нерадзурри" ёрқин ўйин ва ишончли ғалаба натижасида А Серия етакчисига айланиб олди.


"Лацио" "Сассуоло"га ютқазиб қўйди 

"Бургутлар" ўйинни кескин ҳужумлар билан бошлашди ва мезбонларни шошириб қўйишди. 6-дақиқадаёқ Педро қанотдан олдинга ўтиб, тўпни жарима майдончасига етказди, у ерда Цаканья биринчи уринишдаёқ дарвозани ишғол қилди. Аслида, "Лацио" босимни давом эттириб, масалани узил-кесил ҳал қилиши кутилганди, лекин бунинг ўрнига "бьянкочелесте" ўйин тизгинини рақибга топширди. "Сассуоло" эса секин-аста олдинга ўта бошлади, рақиб гол урган вазиятга ўхшаш ҳолатда Скамакка зарба йўллади, аммо Стракоша ташланиб, тўпни қайтариб юборди. Шомуродовнинг собиқ жамоадоши яна бу билан тўхтамади ва яна бир вазиятда зарба берди, бу сафар "Лацио"га устун ёрдам берди.

"Сассуоло" танаффусдан кейин ҳам ёрқин футбол кўрсатишда давом этди. Вазиятлардан бирида Распадорининг пасидан кейин Беррарди 3 рақибга қарши бўлишига қарамай, зарба беришга имкон топди ва Стракоша тўпни қайтара олмади. "Нероверди" қон исини олди ва 6 дақиқа ўтиб, яна гол урди. Беррарди ва Распадори бу сафар роль алмашишди, тажрибалироқ футболчининг узатмасидан кейин шериги зўр зарба билан "Сассуоло"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу голдан кейингина "Лацио" ҳужум қилиш ҳақида эслаб қолди ва чинакамига хавфли вазият ҳам яратди. Оқибатда Айхан майдондан четлатилди, Башичнинг эса 22 метрлар масофадан кучли зарб билан йўллаган тўпини тўсин ўзига қабул қилди. Натижада, "Лацио" яна очко йўқотди, "Сассуоло" эса турдан-турга кучайиб бормоқда.


"Аталанта" сафарда "Верона" устидан иродали ғалабага эришди

Учрашув тахмин қилинганидек, хотиржам темпда старт олди. "Аталанта" ўзининг севимли футболини йўлга қўйишда муаммоларга дуч келди. "Верона" ҳимояда анча тартибли футбол намойиш этарди. Бўлим ўрталарига яқин "мастифлар" энди ўзлари ҳужумга ташланишди. Симеоне ўткир бурчакда бўлишига қарамай, А Сериядаги навбатдаги голини расмийлаштирди. Дарҳол Ласанья орадаги фарқни ошириши мумкин эди, аммо Муссо бу сафар сейв амалга оширди ва жамоасини қутқарди. Шундан сўнг бергамоликлар ҳужумга ўтишди, Миранчукнинг товони билан амалга оширган узатмасидан кейин Пашаличда яхши имконият бўлганди, бироқ хорват дарвоза устунини пойлади. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Миранчукнинг ўзи катта саҳнага чиқди, Пецелланинг узатмасидан кейин россиялик футболчи жарима майдончасида совуққонлик кўрсатди ва тўпни дарвозага йўллади.

Танаффусдан кейин "Верона" нафақат рақибни ўз дарвозасига яқинлаштирмасликка, балки ҳужумга ўтишга ҳам уринарди. Тамезда яхши вазият бўлганди, бироқ ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди. "Аталанта"нинг эса омади чопди. Жарима майдончасидан қайтарилган тўп Компейнарсга келиб тушди, футболчи узоқ ўйламай зарба берди, тўп яна "рикошет" ёрдамида дарвоза бурчагидан жой олди. Симеоне мувозанатни тиклаши мумкин эди, аммо унинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Муссо чиройли ташланишда қайтаришни уддалади. "Верона" яна бир неча бор хавфли ҳужумлар уюштирган бўлса, "Аталанта" кўпроқ ҳисобни ушлаб қолиш ҳақида ўйларди. Якунда Гасперини шогирдлари ниятига етди ва муҳим уч очкони қўлга киритди.


"Наполи" "Эмполи"га мағлуб бўлди

Сўнгги вақтларда "Наполи"нинг ишлари бироз юришмаяпти. Бироқ жамоа ўзига катта ишонч билан бу сафар майдонга тушганди. Учрашув бошида Эльмасда ажойиб имконият пайдо бўлди, бироқ тўп дарвоза тўсинига бориб тегди. Бироздан сўнг, Лозано рақиб дарвозаси томон жуда хавфли зарба йўллади. Лекин бу гал дарвозабон жамоасини қутқариб қолди. "Эмполи" танаффусгача ёрқин ҳужумлар мақтана олмаган бўлса-да, бир эпизодда Кутроне узоқдан берган зарбаси билан Оспинани юқори бор кучи билан сакрашга мажбур қилди.

Иккинчи бўлим ҳам ўхшаш сценарийда ўтарди. "Наполи" фаол тарзда босим ўтказар, "Эмполи" эса қарши ҳужумда омадини изларди. Лоренсо Инсиньеда қулай вазият бўлди, лекин бу сафар ҳам Викарио ўзини яхши томондан кўрсатди. "Эмполи"нинг эса амалда биринчи имкониятиёқ голга айланди. Патрик Кутроне бурчак зарбасидан кейин баланд сакраб боши билан Оспина қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Албатта, "Наполи" ўйин темпини янада оширди, бироқ омад "Эмполи" томонида эди. Петанья айланиб олиб зарба йўллаганда кўпчилик гол деб ўйлади, аммо тўп устунга тегиб қайтди. Натижада, "Наполи" хавфли вазиятларини голга айлантира олмади ва "Эмполи" уч очкога эга бўлди.


"Венеция" ва "Ювентус" дуранг ўйнади

Умуман олганда, кутилганидек, "Ювентус" ўйинни фаолроқ бошлади. Жамоа учрашув бошидаёқ ҳисобни очиши мумкин эди, аммо Кьеллинининг узатмасини қабул қилиб олган Дибала тўпни дарвоза тепасидан ўтказиб юборди. Узоқ вақтгача ташаббус "кекса синьора"нинг қўлида бўлган бўлса-да, вазиятлар яратиш борасида бироз омади келмади. Аммо тайм ўрталарида омад унга кулиб боқди: Пеллегринининг узатмасини Мората ажойиб тарзда рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. "Ювентус" яна гол уриши мумкин эди, бироқ қарши ҳужумдан сўнг, Куадрадонинг зарбаси даровза устуни ёнидан ўтиб кетди. "Венеция" кам ҳужум қилди ва танаффусгача бирорта хавфли вазият ярата олмади.

Бироқ мезбонлар 2-таймни шиддат билан бошлашди. Аввалига Ампаду зарба берди, кейин эса Хапс Бентанкурдан ўзиб кетиб, тўпни Арамуга оширди. У эса гол урди ва ҳисоб тенглашди. "Ювентус" дарҳол жонланди ва мезбонларга босим ўтказа бошлади. Бир паллада Бернардескида яхшигина вазият бўлди ва ажойиб зарба берганди, бироқ Ромеро тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Шундай қилиб, ҳисоб дуранг натижа билан якунланди.

Шунингдек, "Рома" "Специя"ни мағлуб этди, "Фиорентина" "Салернитана"ни тор-мор этди, "Милан" ва "Удинезе" дуранг ўйнашди.


Сергей Румянцев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
15 дек 13:07:23
музаффар барса
Италия А 9-тур якунланган вактда Наполи 9та галаба бн биринчи булиб турганди бу йил чемпион буладиёв деб уйлагандим лекин адашибман
   
15 дек 12:55:36
Shuhratbek0397
Manimcha yana Inter chempion boʻlsa kerak. Chunki qolgan jamoalarda zahira kuchli emas va stabillik yetishmaydi. Juventus esa bu Yevropa Ligasida qatnashadi bu ketishda
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика