Эшли Коул Лэмпардга маслаҳат берди

Mirjalol Normatov
14 дек 2019, 20:29
"Челси"нинг собиқ футболчиси Эшли Коул "аристократлар" бош мураббийи Френк Лэмпардга маслаҳат берди.

"Лэмпард "Лестер" ҳимоячиси Чилуэллга эътибор қаратиши керак. Уни "Челси"да кўришни жуда ҳам истаяпман. У жуда ҳам сифатли футболчи, эшитишимга қараганда у "Челси"га мухлислик қилар экан. Бироқ, унинг ўзи "Лестер"дан кетишни истармикин? Клуб уни сотишга тайёрми? "Челси" ва "Лестер" бу борада музокара ўтказса, ёмон бўлмасди", - деди Коул.

22 ёшли Чилуэлл ушбу мавсумда "Лестер" таркибида 13 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди ва 3 голга ассистентлик қилди. Унинг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express