

Эшитишимизга қараганда биринчи даврани АГМК жамоасида ўтказган Владимир Козак тез орада "Навбаҳор" сафига келиб қўшилади.
Футболчи мавсумнинг дастлабки қисмида жароҳат сабаб кўп учрашувларда майдонга тушмади. Суперлигада 3та ўйининг 1тасини бошланғич таркибда ўтказган бўлса, 2тасида захирадан майдонга тушди.




