

Championat.asia сайти маълумотларига кўра, "Нефтчи" бош менежери Жаъфар Ирисметов ҳамда клуб спорт директори Шаҳбоз Беғамов истеъфога чиқишган.
Айни дамда Фарғона клуби Суперлига турнир жадвалида 19 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Ирисметов ва Беғамов жорий мавсум стартидан олдин "Нефтчи"да иш бошлашган эди.



