

"Навбаҳор" 50 минг доллар эвазига Сербиянинг "Вождовац" клуби марказий ҳимоячиси Милош Миловични таркибига қўшиб олди.
27 ёшли футболчи бугунги кунга қадар Черногория, Финляндия, Косово ва Сербия клубларида ҳаракат қилган.
Милович 2020 йилнинг ноябрида Черногория МТЖ сафида дебют қилган ва бу учрашув у учун миллий термадаги ягона баҳс бўлиб турибди.
Аввалроқ "лочинлар" матбуот хизмати легионер футболчи жамоага келиб қўшилганини маълум қилган эди.



