

Championat.asia нашрига маълум бўлишича, кеча «Навбаҳор» собиқ ёрдамчи мураббийи Григорий Колосовский «Металлург»га янги мураббий сифатида таништирилган. Унинг мураббийлар штабидан Денис Тайманцев ва Илёс Қурбонов жой олган.
Эслатиб ўтамиз, бекободликлар Суперлиганинг биринчи давра якунларидан сўнг 7 очко билан турнир жадвалининг сўнгги ўрнида кетишмоқда.




