

Бизга маълум бўлишича, ҳимоячи Дилшод Саитов куни кеча "Насаф" билан хайрлашган.
31 декабрь куни шартномаси якунланадиган 23 ёшли футболчи эндиликда фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши кутилмоқда.
Маълумот учун, Саитов ўтган мавсум Суперлигада 24 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол урди ва 2 та голли пас узатди. Transfermarkt портали ўйинчини 450 минг еврога баҳолаган.



