Эшитдик-да! Азизбек Амонов Эрон клубига ўтмоқда

Narzulla Saydullayev
3 фев 2022
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси фаолиятини Эронда давом эттиришга яқин.

"Локомотив" клуби футболчиси Азизбек Амонов тез орада Эроннинг "Истиқлол" клуби аъзосига айланиши кутилмоқда. 

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, клуб ва футболчи келишувга эришишган. Тез орада бу ҳақида расман хабар берилиши кутилмоқда. "Истиқлол" Азизбек Амонов билан анчадан бери музокара олиб бораётган эди.

Агар Эроннинг "Истиқлол"и Амонов трансферини ижобий ҳал қилса, жамоа устози Фарҳод Мажиди Артур Ямга ва Рюди Жестеддан кейин ўзининг учинчи легионерига эга бўлади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia