

Эшитишимизга қараганда тажрибали ҳимоячи 2020 йилги мавсумни Тошкентнинг "Пахтакор" клубида ўтказади. Якунига етган мавсумда Исмоилов Суперлигада барча 26та ўйинда майдонга тушди ва умуман алмаштиришларсиз тўлиқ ўйнади.
Маълумот учун, Анзур Исмоилов 2003-2009 йилларда "Пахтакор" сафида тўп тепган.




