

Хебайнинг андижонликлар билан яна бир йиллик шартномаси борлиги учун Олмалиқ жамоаси ҳужумчини сотиб олишлари лозим бўлади. Олинган маълумотларга қараганда, “Андижон” ҳужумчиси учун ОКМКдан 200 минг доллар (тахминан 2,5 миллиард сўм) сўраган. Агарда Қосимов жамоаси ушбу суммани тўлайдиган бўлса, янги мавсумда Хебай ОКМК сафида бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, Хебай ўтган мавсум Суперлигада 12 та гол уришга эришганди ва 2023 йил якунлари бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг энг яхши футболчиси деб эълон қилинди.



