UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  0 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  7 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  0 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  19 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  3 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  9 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  25 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0

Эшитдик-да! Алишер Одилов "Химки" билан шартнома тузди, келишув муддати ҳам маълум Янгиликлар

Эшитдик-да! Алишер Одилов "Химки" билан шартнома тузди, келишув муддати ҳам маълум

Хабарингиз бор, "Олимпик" ҳужумчиси Алишер Одилов "Химки" жамоасига ўтиш арафасида турган эди.

20 август куни тунда берган хабаримизда форвард бир неча соатдан кейин Россияга учиб кетиши ва янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиши ҳақида ёзган эдик.

Championat.asia олган маълумотга кўра, Одилов "Химки"да тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган. 23 ёшли ҳужумчи янги жамоаси билан 2 йиллик шартнома имзолаган.



Алишер Одилов индинга, 28 август куни Россия Кубоги гуруҳ босқичи доирасида "Локомотив"га қарши Москвада бўлиб ўтадиган ўйинда дебют қилиши кутилмоқда. Маълумот учун, "Локомотив" айни пайтда Россия чемпионатида 15 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кубокда москваликлар олдинги икки ўйинда ҳам ғалаба қозониб, ўз гуруҳларида 1-поғонада боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Химки" жорий мавсум Россия чемпионатида 6 ўйиндан кейин 6 очко билан турнир жадвалининг 11-поғонасида бормоқда.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика