"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин

Alisher Ostonov
14 сен 2025, 15:08
Эркин агент мақомида юрган украиналик ҳимоячи Алексей Ларин Ўзбекистонга қайтишга яқин.

Бизга маълум бўлишича, ҳимоячи фаолиятини "Андижон"да давом эттиришга яқин. Агар ўйинчи "Андижон" либосини кийса, у Суперлигада эмас, фақатгина ОЧЛ 2 мусобақасида ўйнай олади.

Футболчи бунга қадар Ўзбекистонда "Пахтакор" ва "Нефтчи" клублари шарафини ҳимоя қилган. Лариннинг сўнгги клуби "Истиқлол" (Тожикистон) ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia