Эртага, соат 16:00да Нодирхўжа Юлдашев билан "on line" конференция

Nadirkhuja Yuldashev
19 окт 2014, 18:54
Кўплаб сайт ўқувчиларнинг илтимосларига кўра, эртага "CA" лойиҳаси раҳбари Нодирхўжа Юлдашев билан тўғридан-тўғри мулоқот бўлиб ўтади.
Мулоқот соат 16:00да бошланади.
Саволлар сайтдаги камчиликлар, ўқувчилар ўртасидаги муносабат ва сайт журналистлари ҳақида бўлиши керак. ПФЛ, МТЖ ва ЎФФга доир саволларга жавоб берилмайди. Бари-бир бизнинг фикримиз билан у ердаги аҳвол сиз истаганингиздек ўзгармайди.

Биз аввал ўзимизга қиё боқишимиз керакка ўхшаб қолди. Сайтда янги пайдо бўлган ўқувчилар ўзларини тута олмасликларидан ташқари, саёз фикрлари билан фахрий ўқувчиларни "комент"дан қочириб юбордилар.

Яна сайтни 4 ёши борасида гаплашиб оламиз. Бу сафарги туғилган кунимизни Камолиддин Кенжаев учун бағишлашни ният қилдик. Ҳайриядан тушадиган барча пуллар футболчига берилади.

Демак, эртага соат 16:00да кўришамиз.

Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›