Эртага МЮ сафида туркиялик футболчи дебют қилади

Aslanov Jasurbek
27 янв 2024, 12:24
Алтай Байиндир "Ньюпорт"га қарши баҳсда "Манчестер Юнайтед" сафида дебют ўйинини ўтказади.

Буни манкунианлар устози Эрик тен Хаг маълум қилди.

"У дарвозамизни қўриқлайди. Алтай ўз имкониятини кутяпти, унда тажриба бор. У Туркияда катта босим остида йирик клуб шарафини ҳимоя қилган. Байиндир босимни қандай енгишни яхши билади, унга ишонамиз.

Сабрсизлик билан унинг якшанбадаги ўйинини кутамиз. Алтайнинг вақти келди" - деди тен Хаг.

Байиндир 2023 йилнинг 1 сентябрида "Фенербахче"дан МЮга ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail