Эртага Месси иштирокида матбуот анжумани бўлади

Sherzod Nurmatov
7 авг 2021, 19:23
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 8 август куни "Камп Ноу"да матбуот анжумани ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 5 август куни 34 ёшли ҳужумчи энди "кўк-аноррангилилар" шарафини ҳимоя қилмаслигини маълум қилганди.

Месси Каталония клубида 18 йил ҳаракатланди. У "Барселона"да 10 карра Испания чемпиони, 7 карра Кубок эгаси ва Суперкубок соҳиби бўлди. Шунингдек, 4 марта Чемпионлар Лигасини, 3 марта Европа Суперкубогини ва клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиблигини қўлга киритди.

Олдинроқ ПСЖ Месси билан музокаралар якунланганини рад этган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca