Эроннинг "Зоб Оҳан" жамоаси "Локомотив"нинг гуруҳидан ўрин олди

Narzulla Saydullayev
30 янв 2018, 21:23
Бугун Осиёнинг 8та шаҳрида Чемпионлар Лигаси плей-офф баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Эроннинг "Зоб Оҳан" клуби ўз уйида Ҳиндистоннинг "Аизавл" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли тарзда кечган беллашув 83-дақиқага қадар 1:1 ҳисобида давом этди. Лекин форс жамоаси якунда рақибдан тажрибалироқ эканини намойиш эта олди ва сўнгги дақиқаларда 2та гол киритиб, Осиё Чемпионлар Лигаси "B" гуруҳидан ўрин эгаллайдиган бўлди.

"Зоб Оҳан" - "Аизавл" 3:1
 Голлар:  
М. Ражабзода (3), М. Табризи (83, 90) - А. Ионеску (21)

Таъкидлаб ўтамиз, эндиликда "Локомотив" ўрин олган гуруҳда "B" гуруҳида Қатарнинг "Ал Дуҳаил", БААнинг "Ал Ваҳда" ҳамда Эроннинг "Зоб Оҳан" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришгадиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia