

Эрон матбуоти Жепаровнинг кетишига шундай муносабат билдирди: "Истиқлол" ўзбекистонлик 35 ёшли ярим ҳимоячи билан шартномани узайтирмади. Натижада Сервер Жепаров Қозоғистон клубига ўтиб кетди. "Истиқлол"га Жепаров келгач, жамоа анча ўзгарганди. Эндиликда эса қийналиши мумкин, чунки Осиё чемпионлар лигасида Жепаров ва ҳужумчи Маме Баба Тиамсиз қолган жамоага осон бўлмайди".
"Истиқлол" ОЧЛ чорак финалида Қатарнинг "Ал Садд" клубига қарши баҳс олиб боради. Эслатиб ўтамиз, Сервер Жепаров икки бор (2008, 2011) Осиёнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилган.



