Эрик тен Хаг МЮнинг сўнгги 3 ўйинда гол ура олмагани ҳақида: "Кучли жамоаларга қарши ўйнадик"

Mirjalol Normatov
22 дек 2023, 21:12
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоасининг сўнгги уч баҳсда гол ура олмагани ҳақида гапирди.

Унда манкунианликлар "Борнмут"га (0:3) ва "Бавария"га (0:1) имкониятни бой берган бўлса, "Ливерпуль" (0:0) билан нурсиз дуранг қайд этди.

"Биринчидан, биз "Бавария" ва "Ливерпуль" каби кучли жамоаларга қарши ўйнадик. Бироқ осон ўйин ҳам ўтказгандик.

Муаммолар доимо бўлади, шу сабабли доимо яхшироқ бўлишимиз керакю "Бавария" ва "Ливерпуль"га қарши яхши ўйин кўрсатдик, бироқ унда голга тортадиган вазиятлар яратишимиз керак эди.

Бутун жамоани яхшилай оламиз. Бизнинг фалсафамиз 11 футболчининг ҳужумга ўтиши. Гап фақатгина бир футболчида эмас, жамоадаги барчада.

Биз аниқроқ ҳаракатланишимиз ва тўп билан бўлганимизда сифатли қарорлар чиқаришимиз керак", - деди тен Хаг.

Эртага МЮ сафарда "Вест Хэм"га қарши баҳс олиб боради. Баҳс 17:30да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ВВС

Сўнгги янгиликлар

Барча ›