

Журналистларнинг шу мазмундаги саволига қуйидагича жавоб берди.
"Ростан? Мен бундай ўйламайман. Агар барчаси мени айбим билан бўлганида жамоа бир нечта соврин ютмасди ва кучли рақибларни мағлуб этмаган бўларди. Мен сиздек инсонларга ачинаман", - деб жавоб берди МЮ устози.
Эрик тен Хаг 2022 йилдан бери МЮни бошқариб келмоқда. Жамоа унинг қўл остида 2 та соврин ютишга эришди. "Қизил иблислар" жорий мавсум АПЛнинг 3-туридан сўнг 13-поғонада кетишмоқда.



