Эрик Байи "Манчестер Юнайтед"дан кетишга яқин

Mirjalol Normatov
13 апр 2021, 23:24
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Эрик Байи фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

"ESPN" хабарига кўра, 27 ёшли футболчи узоқ вақт давомида клуб билан шартномани узайтириш бобида музокалара олиб борган. Аммо футболчи ушбу мавсумда кам ўйин амалиёти олаётганидан мамнун эмас. У 50 ўйиннинг 15тасида майдонга тушди. МЮ эса уни бирор клубга ижарага бериб юборишни режалаштирмоқда.

Байининг клуб билан шартномаси 2022 йил ёзига қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN