UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Лой ёмғир ёққан машғулотдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 12:09"Барселона" муаммоларини Ла Масия ҳал қилиши мумкин  3 11:54Бугун нима бўлади?  28 11:46Испания - Англия ўйинида қандай гол ва вазиятлар бўлди? (ВИДЕО)  1 11:29Қатарга қарши 14-учрашувдан олдин   7 11:26"Барселона" қишки трансфер ойнасида "Тоттенхэм" футболчиси учун курашади  5 11:17Равшан Эрматов Хитой – Сурия учрашувини бошқаради  2 11:15Усэйн Болтга шартнома таклиф қилган клуб "Барселона" ёки "Реал" эмас  5 11:14Карикатура: "Бавария" эффекти Германияга ҳам таъсир қилмоқда  3 11:13Коноплянка: "Испанияда Себальосни ёмон кўрардим"  0 11:07Ўзбекистон – Қатар учрашувини туркманистонлик ҳакамлар бошқаришади  10 10:56Сўровнома. Бугун ким ютади?  27 10:33Olamsport: Мэйвезер Хабиб билан жанг қилишга рози бўлди, Параосиё ўйинлари қаҳрамонлари Тошкентда тантанали кутиб олинди  12 10:30Бугун 19:00. Ўзбекистон - Қатар  30 09:50Луис Энрике: “Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз эмасди”   1

Энг омадсиз мураббийнинг орзуси - финалда ғалаба қозониш! Янгиликлар

Энг омадсиз мураббийнинг орзуси - финалда ғалаба қозониш!

Ўзбекистон терма жамоасига келиши кутилаётган аргентиналик мутахассис Эктор Куперни нега омадсиз мураббий деб аташлари ҳақида.

Эктор Купер ҳақида гап кетганда доим иккинчи бўладиган, финалларда омади юришмайдиган энг омадсиз мураббий кўз олдимизда гавдаланади. Чунки Купер мураббийлик фаолиятида доим финал ўйинларини ютқазиб келган. Ўша машҳур ЕЧЛ финаллари, Испания кубоги финали, Греция кубоги финали ва Африка Миллатлараро Кубоги финали бунга яққол мисол.

Келинг, Купер нега омадсиз эканлигига назар соламиз.

Жаноб "иккинчи"

Эктор Купер мураббийлик фаолияти давомида 6 маротаба финал ўйинларида иштирок этган ва барчасида мағлуб бўлган.  Албатта бу омадсизликлар Эктор Куперга нисбатан адолатсизликка ўхшайди. Чунки унинг жамоалари кўп маротаба ёрқин ва қизиқарли футбол ўйнаган финалларида мағлубият аламини татишга мажбур бўлган. Пенальтилар серияси ёки ўйиннинг охирги дақиқалари Купернинг финаллардаги энг ёқимсиз дақиқаларига айланган.

Эктор Купер ҳисобида кам бўлсада ҳарқалай совринлар мавжуд. Купер  иккинчи даражали КОНМЕБОЛ кубогида ўз юрти жамоаси "Ланус" билан муваффақиятга эришган. Ўшанда финал ўйини иккита учрашувдан иборат бўлгани Куперга қўл келган. Чунки Купер бир ўйинлик ҳал қилувчи финал баҳсларида доим ютқазган. Ёки Испания Суперкубогидаги муваффақият ҳам иккита ўйинлик бўлгани Куперни фойдасига ишлаган.

1-финал

Куперни биринчи ютқазган финали Испанияда руй беради. Ўшанда аргентиналик мутахассис камтаргина "Мальорка"ни биринчи мавсумдаёқ Испания Кубоги финалига қадар етаклаб келишни уддасидан чиқади. Лекин тотал футболни боплаётган Луи ван Гаал бошқарувидаги "Барселона"га фақатгина пенальтилар сериясида ютқазиб қўяди. Қизиғи, ўшанда "Мальорка"нинг штат пенальтисичи ҳисобланган ва адашмаган Йован Станкович "нуқта"дан илк бор гол ура олмагани панд беради.

2-финал

Кейинги йили эса Купер камтаргина "Мальорка"ни Кубок эгалари кубогида "Челси"ни мусобақадан чиқариб юборади ва финалда Михайлович, Неста, Станкович, Вьери, Недвед, Манчини ва Салас каби юлдузларга эга "Лацио"га дуч келади. Финалда фаворит номи аниқ - "Лацио" бўлади. "Мальорка"ни ҳал қилувчи бекатга қадар келгани қаҳрамонликка тенглаштирилади. Аммо Купернинг финаллардаги нохуш серияси яна давом этади. Ўшанда Свен-Йоран Эрикссон тактик жиҳатдан Куперни доғда қолдириб, якунда чемпионликни қўлга киритади.

3-финал

Эктор Куперни "Валенсия"га ўтиши ҳам финаллардаги омадсизликни йўққа чиқара олмайди. "Валенсия"ни 1999 йили қабул қилиб олган аргентиналик "иккинчи" 2000 йили февралга қадар ўз манзили томон жуда кескин ва қаттиқ танқидларга чидашига тўғри келади. Аммо ҳаммаси ЕЧЛ плей-оффида "Лацио" ва "Барселона" парчаланишидан сўнг тўхтайди. Ҳар иккала тўқнашувда ҳам Купер жамоаси масалани биринчи ўйиндаёқ ҳал этади. Ўшанда Куперга айнан танқидга бош сабабчи бўлган тактик схемалари ёрдам беради. Купер қўллаган тактик схемалари туфайли танқидга учраган мураббий якунда ҳақ бўлиб чиқади. Лекин финалда яна эски қўшиқ такрорланади. Бу сафар ЕЧЛ финалида "Реал" "Валенсия"га ҳеч қандай имконият қолдирмайди - 3:0.

Аммо Купер 20 йиллик танаффусдан сўнг ЕЧЛга қайтган "Валенсия"ни финалга қадар олиб келганини ўзи муваффақият саналади. Шунингдек, ўша пайти "Валенсия" таркибида ЕЧЛ ҳавосидан нафас олган Каньисарес, Айяла ва Лопес бўлади. Қолган барча футболчилар ЕЧЛдаги дебют мавсумларидаёқ финалгача боришади.

4-финал

Кейинги йили Купер "Валенсия"ни ЕЧЛда яна машаққатли йўлдан финалгача олиб келишни уддасидан чиқади. "Бавария"га қарши "жанг"да Куперга том маънода пенальтилар тўсқинлик қилади. "Бавария" ўйинда пенальти эвазига ҳисобни тенглаштиргач, ғолиб номи ҳам "лотерея" орқали аниқланишига тўғри келади. Купернинг финаллардаги омадсизликлари энди анъанага айланади. "Валенсия" кетма-кет иккинчи йили ЕЧЛ финалида мағлуб, Купер эса яна хомуш.

5-финал

Эктор Купернинг кейинги финали Грецияда руй беради. Аргентиналик мураббий ўшанда "Арис" жамоасини бошқариб мамлакат кубоги финалига қадар етиб келади. Аммо ўша футбол тили билан айтганда финаллардаги "фарт" яна Куперни четлаб ўтади. "Панатинаикос"га қарши баҳсда "Арис" биргина тўп эвазига мағлубият аламини татиб кўради. Эктор Купер жамоасини мағлуб этган голни эса мутахассиснинг ватандоши Себастьян Лето ажойиб кучли зарбаси эвазига дарвозага жойлаб қўяди.

6-финал

Мисрни Африка Миллатлар кубоги финалига қадар олиб чиққан Эктор Купер терма жамоа миқиёсида илк бор финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Купер клубларда давом этган нохуш серияга айнан терма жамоа миқиёсида барҳам беришга қаттиқ ишонади. Аммо Мисрнинг Камерунга қарши финал учрашуви Купер учун яна драматик сценарий остида ўтади. Ҳисобни очган Миср иккинчи бўлим ўртасида гол ўтказиб юборади ва мувозанат тикланади. Учрашув якунига 2 дақиқа қолганида эса Абубакар Куперга яна эски ва ёқимсиз қўшиғини куйини эслатади. Купер бошчилигидаги Миср финалда мағлуб.

"Мен аввало Камерунни муваффақият билан табриклайман. Навбатдаги финални бой берганимдан ранжимаяпман. Шунчаки Миср халқини хурсанд этолмаганимдан хафаман. Мен яна финални ютқаздим. Финалларда ютқазишга кўникиб ёки ўрганиб қолдим демайман. Лекин...", - дея Эктор Купер финалдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтганди.

"Валенсия"даги фаолиятидан кейин "Интер"да ишлаган Купер Италия Кубоги финалига қадар бормаган бўлсада, чемпионатда скудетто учун чинакамига курашган. Ўшанда "Интер" ўзининг чемпионатдаги чемпионлик ўйини, яъни финалини бой бериб қўяди. Ва якунда Купер Италия А Сериясида ҳам "иккинчи" бўлади. Ўшанда Купернинг "Интер"ини йўлига Куперга эски таниш бўлган "Лацио" туғаноқ бўлади. "Лацио"га қарши чемпионлик ҳал бўладиган баҳсда Купер қўл остидаги "Интер" Вьерининг голлари эвазига икки бор ҳисобда олдинда бораётиб, якунда 2:4 ҳисобида мағлубиятга учрайди. "Интер" ва Купер ўша мавсум Италияда "иккинчи" бўлади. Жаноб "иккинчи"нинг муҳим паллада яна омади чопмайди.

Купер бошқарган жамоалар финалларда ҳеч қачон фаворит бўлмаган. Аксинча, Купер кутилмаган жамоаларни юқори чўққига қадар етаклашни уддалаган. Аммо сўнгги қадамни қўйиш ҳозирча Куперга насиб этмаган. Инсоф доирасида айтганда, Купер мураббийлик фаолияти давомида камида яна битта финалга қадар етиб боришга ва унда ғолиб бўлишга ҳақли инсон. Мураббий сифатида ҳам финалда ғолиблик ҳиссини туйишга муносиб мутахассис.


"Умид қиламан, бирор кун менга ҳам финалда омад кулиб боқади" (c) Эктор Купер.

Ҳозирча расман эълон қилинмади. Аммо Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши мумкин бўлган энг асосий номзод сифатида кўрилаётган Эктор Купер Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон терма жамоаси билан орзусига эришишини жуда истайман. Бу билан мен Эктор Купер тўғри танлов ёки нотўғри дейиш фикридан йироқман. Ҳозирча аниқ бир нарса дейиш мушкул. Шунчаки ЎФА Эктор Купер номзодига жиддий қарагани ва музокаралар якуний паллага киргани учун Эктор Купернинг фаолиятидаги кулминацион лаҳзалар ҳақида тўхталишни истадим. Унинг услуби ёки тактик жиҳатларига бошқа сафар, расман эълон қилингач алоҳида тўхталарман.

Эктор Купер агарда терма жамоамиз рулига келса, бу қанчалик тўғри ёки нотўғри ҳали айтганимдек номаълум. Купернинг устун жиҳатлари ва камчиликларини етарлича санаш мумкин. Шунчаки унинг фаолияти билан таниш бўлган исталган футбол мухлиси Куперни финалда ғалаба қозонишини исташи аниқ. Бу Ўзбекистон терма жамоаси билан БААда ўтадиган Осиё Кубогида (яхши ният) содир бўлсачи? Ўзбекистонда қаршиликлар жуда кўп, аммо бу фикримга қаршиликлар ҳам қаршилик қилмасликларига тўлиқ ишонаман :-)

Энг омадсиз, доим "иккинчи" дея эътироф этиладиган Купернинг бу хунук номдан Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида қутилишини жуда истардим.

Муаллиф : Shahboz Beg'amov
Рейтинг: +125   

Фикрлар

+35   
22 июл 07:51:28
MC2000
Shaxsiy fikrim, Arveladzedan ko'ra Kuper million marta afzal...
+22   
22 июл 04:42:14
J A S U R 乌兹别克
UFA nima degan edi?
· Xorijlik murabbiy olib kelamiz deganmidi!
· U o'zi boshqargan terma jamoani JCh ga olib chiqqan bo'ladi deganmidi!
· U murabbiy taniqli murabbiy bo'ladi deganmidi!
Mana xorijlik, o'zi boshqargan terma jamoani JCh ga olib chiqqan, (juda bo'lmasa ham) taniqli murabbiy. UFA agar shu murabbiyni olib kelsa, o'z va'dasini ustidan chiqqan bo'ladi.
Aslida UFA ning maqsadi Keyrush bo'lgan, uni olib kelaolishiga qattiq ishongan, ammo, lekin, biroq...... Keyrushni olib kelaolmaganligi uchun UFA ni ayblash xato bo'ladi, harholda bu yerda barchasi faqat UFA ga bog'liq emas, Keyrushga ham bog'liq!
+21   
22 июл 06:49:41
Ac.Milan
Kuper Bosh murabbiy bolib O'zbekistonni Osiya Chempioni qilsa. Son Hin Minni Armiyaga jonatvorardik
+20   
22 июл 07:54:04
inter 2010
Biror marta yutmagan bo'lsa ham, lekin natijalari zör
+18   
22 июл 05:24:21
Uzrespect
Купер жуда яхши танлов! Унинг Валенсияси йўқ жойдан отилиб чиқиб кўплаб топ клубларни титратганини кўрганмиз. Ўзбекистон ҳам юзлаб қобилиятли ўйинчилари билан "йўқ жойда" турибди. Қупер тажрибасининг кулминацияси Ўзбекистонда амалга ошиш эҳтимоли йўқ эмас: ОЧ да кучли учлик, ЖЧ йўлланмаси + ЖЧда гуруҳдан чиққан дебютант!
Фақат шароит яратиб бериш керак.
+15   
22 июл 08:12:54
MC2000
Ajabmas shu mutahassis bilan JCh 2022yili finalga chiqsak....
+15   
22 июл 04:26:00
Amir
Ниятинг Осиё Чемпионати 2019 да Узбекистлн юилан амалга ошсин.
+10   
22 июл 09:37:38
123456
Менимча бизга Жозе Моурино мураббий булиши керак йук у химоявий уйин курсатади. Ундан абрамов яхши, Гвардиола хам тугри кемайди унда терма билан ишлаш тажрибаси йук Абрамов бу томондан Гвардиоладан устунрок. Демак Абрамовни куямиз. Гвардиола ва Моуринога рад жавобини берамиз. Эй оламон Купер келса дуппингизни осмонга отинг агар келса. Сиз Бразилия ёки Аргентина терма жамосига мураббий танлаганигиз йук
+8   
22 июл 08:49:01
Fortunaa
Бизга бошланишига Осиёда 2 урин, ЖЧ-2022 чикиш етарли. Купам шоширмаймиз.
+8   
22 июл 08:14:00
MC2000
Finalda Germonlaga 3:0 yutqazib qo'ysak ham mayli...
+6   
22 июл 06:24:04
"Manchester United" FC
Kuperni ko'pchilik istamayotgani boshqa tarafi bor. Yani UFA dagilar o'zlaricha qancha nomzodlarni aytishdi. Marveyk, Keyrush, Muslin kabi mutahasislar fonida Kuper yoqimsiz ko'rinmoqda. Aslida esa uning qanaqa salohiyatda ekanini bilmaymiz. Agarda UFA yuqorida aytilgan nomzodlarni aytishmaganda Kuper nomi ham barchaga yaxshi eshitilgan bo'lardi.

JCH da Misrning mazmunsiz o'yini esa muhim jihat emas. Misr o'zi kuchli jamoa emas. Ularda faqat Muhammad Saloh bor. Ular uchun JCH ga chiqish ham katta natija. Buni Misr 28 yil kutdi va Kuper boshchiligida Afrikadek raqobat kuchli bo'lgan mintaqadan JCH ga yo'l olishdi. Buni esdan chiqarmanglar. Menimcha ko'pchilik muhlislarga "mana senga qabilida" Kapadzeni MTJ da qoldirib qo'yish kerak. Shunda hamma aytsa kerak Kuper bo'lganda yaxshi bo'lardi deb.
+5   
22 июл 09:22:47
Dilshodbek AC MILAN
Olmos.uz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
taktik jihatdan yaxshi murabbiy bolgandir 10 15 yil oldin hozir unday emas nega desangiz Rossiyaga qanday yutgazdi Saudiyagachi naqt 6 achkoni yòq qildi Misr termasi Rossiyanikidan 2 marta kuchli edi Endi Saudiyani aytmasa ham boladi ishonmasangiz Terma jamoaning oyinchilari qayerlarda top surishini kòring
Asosiysi jahon chempionatiga chiqaolmaydigan Misrni Kuper opchiqdi.
+4   
22 июл 09:25:15
Mardon bobo
nimaga bunaqa noshukur sila. Misr oxirgi marta qachon chiqandi j.chga. shu kotduar gana nigeryaladan o'tib op chiqtiku shu odam bundan ortig'ini topomisila daje keyrushdanam yaxshi nomzod shu . Keyrush mard bir so'zlik odam emasligini nechi marta ko'rgansila pulni quli u
+4   
22 июл 09:14:28
Dilshodbek AC MILAN
Misrni jahon chempionatiga olib chiqdiyu asosiysi
+3   
22 июл 08:09:02
Jamshid Xamidov
omadsiz busayam finallada yutqizgan bizni MTJ ham finallada yutqazsa ham mayli
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0  Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0
Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.   311
Ўзбекистон терма жамоасининг 10та ўйинлик ғалабасиз серияси барҳам топди Ўзбекистон терма жамоасининг 10та ўйинлик ғалабасиз серияси барҳам топди
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда КХДР билан ўртоқлик учрашуви ...  72
Ўзбекистон - КХДР. Таркиблар маълум Ўзбекистон - КХДР. Таркиблар маълум
Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бошланмоқда.   69
Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ) Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ)
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Қатарга қарши ўйиндан олдинги...  51
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг