Нью-Йорк шаҳридаги машҳур "Эмпайр-стейт-билдинг" биноси Каталония клуби рангларига бурканади.
Бунга "Барселона" клубининг ушбу шаҳардаги офиси очилиши сабаб бўлади. Пайшанба куни тунда бино кўк-анорранг тусга киради. Чироқларни ёқиш клуб вице-президенти Жорди Кардонер ва клуб элчиси Роналдиньо чекига тушди.