"Emirates cup" иштирокчилар маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
18 май 2015, 18:29
"Арсенал" расмий сайти мавсумлар оралиғида бўлиб ўтадиган "Emirates cup" турнирининг иштирокчиларини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ушбу мусобақада Германиядан "Вольфсбург", Испаниядан "Вильярреал", Франциядан "Лион" ва Англиядан "Арсенал" иштирок этади.

Турнир тақвими қуйидагича:
25 июль
"Вольфсбург" - "Вильярреал"
"Арсенал" - "Лион"
26 июль
"Лион" - "Вильярреал"
"Арсенал" - "Вольфсбург"

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia