

Франция клуби ўйинчини келаси ёзга қадар ижарага олди.
"Челси"дан кетишга қарор қилдим, сабаби менда ўйин амалиёти йўқ эди. Роберто Манчини менга айтди: "Ўйнаш керак, асосий ўйинчи бўлиш керак". "Лион" қизиқарли лойиҳа таклиф қилди ва мен 2-3 кундан кейин рози бўлдим. Мен ҳақиқатдан ҳам ўз қароримдан хурсандман", - дейди Эмерсон.
27 ёшли Эмерсон "Лион" сафида Франция чемпионатида 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



