

"Биз ўйинчини ижарага олиш борасида бош қотирмоқдамиз. Бизда бир неча вариантлар бор. Клуб бу борада иш олиб бормоқда".
"Себальос - жуда ҳам яхши футболчи. Мен унинг "Бетис" ва "Реал"даги ўйинларини кузатганман. У ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида жуда ҳам яхши ўйнади ва ҳақли равишда ғолибликка эришди", - дейди Эмери.
Эслатиб ўтамиз, Себальоснинг "Арсенал"га 1 йилга ижара берилиши деярли аниқ бўлиб улгурди.
Себальос якунланган мавсум Ла Лигада 23та ўйин ўтказиб, 3та гол уришга эришган.



