Эмери: "Мбаппе "Реал"га ўтишни хоҳлаганди"
21 май 2019 21:15
Янгиликлар
Эмери: "Мбаппе "Реал"га ўтишни хоҳлаганди"
"Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери 2018 йили ПСЖ форварди Килиан Мбаппени "қироллик клуби"га ўтишни истаганини айтди.
"Баъзи пайтларда ҳамма уни ПСЖда қолишига ундар эди. Ҳаттоки, мен уни клубда қолиши учун отаси билан гаплашиб кўрганман. "Реал"га ўтиш - Мбаппенинг орзуси эди. Шунингдек, унда "Барселона"га ўтиш варианти ҳам йўқ эмас эди. Аммо, Килиан Мадрид клуби билан тезроқ шартнома тузишни хоҳлаганди.
Биз уни Францияда қолиши учун қўлимиздан келганини қилдик. Ҳатто, кўплаб пулларни стол устига қўйиб, ПСЖда қолишига ишонтирганмиз", - деди Эмери.

Эслатиб ўтамиз, Унаи Эмери ПСЖ клубини 2016-2018- йилларда бошқарган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар