UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  1 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  12 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  7 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8

Элёр Акбаров: "Нефтчи"га қарши ўйнаш мен учун осон эмас" Янгиликлар

Элёр Акбаров: "Нефтчи"га қарши ўйнаш мен учун осон эмас"

Хабарингиз бор, куни кеча Фарғона шаҳрининг икки жамоаси, "Нефтчи" ҳамда "Истиқлол" жамоалари ўртасида янги мавсум олдидан назорат учрашуви ташкил этилди.

Мазкур учрашувдан сўнг "Истиқол" футболчиси Элёр Акбаровдан сайтимиз учун интервью ташкил этдик.

- Янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида жамоамиз бир нечта ўртоқлик учрашувларини ташкил этди. Жумладан бугун ҳам Фарғона дербисида майдонга тушдик. "Истиқлол" ҳар бир учрашувга алоҳида тайёргарлик кўради ва ғалаба учун майдонга тушади. "Нефтчи"дек бой тарихга эга жамоага қарши майдонга тушиш бизни хурсанд қилмасдан қолмайди. Лекин, масаланинг иккинчи жиҳати борки, шахсан ўзим учун "Нефтчи"га қарши ўйнаш, бу жамоа дарвозасига гол уриш осон эмас. Сабаби "Нефтчи" менинг собиқ жамоа ҳисобланади, шу боис мазкур жамоага қарши ўйинлар мен учун ўзгача руҳда ўтади.



"Истиқлол" жамоаси янги мавсумда ҳам ўз олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қўяди. Ўтган йилларда қўлга киритилмаган натижани насиб этса 2019-йилги мавсумда уддаламоқчимиз.

Бугунги ўйинда эски жароҳатим туфайли майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлдим. Клубимиз шифокорлари билан жароҳатим борасида гаплашдик, хавфли эмас экан, 10 кун ичида майдонга қайтаман. Янги мавсумда рақиблар дарвозасига кўпроқ голлар уриб, жамоамиз ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман - дейди Элёр Акбаров

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика