UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  2 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  1 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  5 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  5 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  19 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  7

Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми? Янгиликлар

Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?

Бугун Элит Осиё Чемпионлар Лигаси 4-туридан ўрин олган "Насаф" – "Ал Ваҳда" учрашуви бўлиб ўтади.

Қаршидаги "Марказий" стадионида кечадиган баҳс соат 18:45 да бошланади.

БАА клуби "Ал Ваҳда" ўзига яраша кучли жамоалардан. Элит ОЧЛда ушбу жамоа учта ўйиннинг иккитасида ғалаба қозониб, бир марта дуранг қайд этди ва 7 очко билан 4-ўринда бормоқда. Ҳозирча ўз миллий чемпионатида 7 та ўйин ўтказган "Ал Ваҳда" 5 ғалаба ва 2 дуранг билан 17 очко тўплаган ҳолда "Ал Айн"дан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Қизиғи шундаки, "Ал Ваҳда" бу мавсум ҳам Элит ОЧЛ, ҳам БАА чемпионатида ҳали мағлубиятга учрагани йўқ.

Статистикага қарайдиган бўлсак, "Ал Ваҳда" охирги марта шу йилнинг 31 январь куни мағлуб бўлган экан. Ўшанда жамоа сафарда "Ажман" меҳмони бўлиб 2:4 ҳисобида имкониятни бой берган. Ундан кейинги натижаларга бир этибор беринг-а:

БАА чемпионати. 2024/25 йилги мавсум 

"Ал Ваҳда" - "Хорфаккан" 3:1

"Банияс" - "Ал Ваҳда" 0:3

"Ал Ваҳда" - "Ал Айн" 2:1

"Ал Иттиҳод Калба" - "Ал Ваҳда" 0:1

"Ал Ваҳда" - "Ал Наср" 2:2

"Ал Васл" - "Ал Ваҳда" 2:2

"Ал Оруба" - "Ал Ваҳда" 1:1

"Ал Ваҳда" - "Шабаб Ал Аҳли" 2:2

"Ал Ваҳда" - "Шаржа" 3:0

"Дибба Ал Ҳисн" - "Ал Ваҳда" 0:2

"Ал Ваҳда" - "Ал Жазира" 2:2

"Ал Батеҳ" - "Ал Ваҳда" 1:3


БАА чемпионати. 2025/26 йилги мавсум

"Ажман" - "Ал Ваҳда" 0:2

"Ал Ваҳда" - "Шабаб Ал Аҳли" 0:0

"Ал Иттиҳод Калба" - "Ал Ваҳда" 0:0

"Ал Ваҳда" - "Ал Дафра" 5:2

"Ал Жазира" - "Ал Ваҳда" 0:1

"Ал Батеҳ" - "Ал Ваҳда" 1:3

"Ал Ваҳда" - "Ал Наср" 3:2


Элит ОЧЛ

"Ал Ваҳда" - "Ал Иттиҳод" 2:1

"Трактор" - "Ал Ваҳда" 0:0

"Ал Ваҳда" - "Ал Дуҳайл" 3:1

Демак, БААнинг "Ал Ваҳда" клуби шу йил 31 январдан кейин жами 22 та расмий учрашув ўтказиб, шундан 14тасида ғалаба қозонган ва 8 ўйинда дуранг қайд этган. Буни ажойиб кўрсаткич деса бўлади. Эътиборлиси, "Ал Ваҳда" охирги 22та учрашувдан бери ютқазмай келмоқда. Балки бугун "Насаф" ғалаба қозониб, рақибнинг ёқимли анъанасига чек қўйиши мумкин.

"Ал Ваҳда" сафида бир нечта маҳоратли футболчилар бор. Масалан дарвозабонлар - Аҳмед Зайед билан Моҳамед Ал Шамси БАА терма жамоасига номзод дарвозабонлар ҳисобланади. Жамоада шунингдек, Абдулазиз Бадер, Рубен Амарал, Мансур Салеҳ, Ҳамад Абдулла каби терма жамоа ўйинчилари ҳам бор. Жамоа ҳужумчиси Кайо Канедо ҳам БАА термаси аъзо ҳисобланади, у Амирлик фуқаролигини олди ва терма жамоада ўйнай бошлади.

Легионерлардан Муҳаммад Горбани (Эрон), Гуга (Португалия), Браҳима Диарра (Мали), Жадсом (Бразилия), Факундо (Аргентина), Омар Хрбин (Сурия), Душан Тадич (Сербия)  каби футболчилар борки, исталган пайт ўйинни ўзгартириб юбориши мумкин. "Ал Ваҳда"ни 60 ёшли португалиялик мураббий Жозе Мораиш бошқармоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 30 июнга қадар тузилган.

Жозе Мораиш "Ал Ваҳда" клубида шу йилнинг 20 июнь санасидан иш бошлади. Бунгача португалиялик мутахассис "Чонбук Моторс" (Жанубий Корея), "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Сепахон" (Эрон), "Бодрум" (Туркия) клубларини бошқарган. У 2019 йил "Чонбук Моторс" билан миллий чемпионатда ғолиб чиққани учун Жанубий Кореяда "Йилнинг энг яхши мураббийи" деб топилган.

Хуллас, "Ал Ваҳда" ўзига яраша кучли ва жиддий рақиб. Аммо "Насаф" бу жамоа билан бемалол ўйнай олишига ишонамиз. Элит ОЧЛнинг дастлабки икки турида "Насаф" "Ал Аҳли" ва "Ал Ҳилол"га мағлуб бўлди. Саудияда клублар кучайган бу нормал ҳолат деб қабул қилдик. Кейин учинчи турда "Насаф" БААга бориб, "Шабаб Ал Аҳли"дан 1:4 ҳисобида енгилиб қайтди. Тўғриси, бу умуман тушунарсиз ўйин ва кутилмаган натижа бўлди. Мана энди 4-турда қаршиликлар ғалаба қозонмаса, Элит ОЧЛнинг кейинги баҳсларини кутишдан маъни йўқ. "Насаф" Ўзбекистон номидан мусобақада қатнашяпти ва ҳар бир ғалаба бизга қўшимча очко ва рейтингда кўтарилиш беради. "Насаф"нинг 0 очко билан жадвалда охирги ўринни эгаллаб туриши умуман ярашмайди. Буни 3га айлантириб сал тепага кўтарилиш фақат ўз қўлида.


Хайрулла Холиқов

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
03 ноя 17:46:30
Murotjon Karimov
Omatini bersin bugun faqat galaba kutib qolamza
   
03 ноя 17:16:38
Пахтакорим
Бу мавсум биринчи мартта мағлубиятни Насафдан олади демак! Олға Насаф!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика