Элдор Шомуродов: "РПЛ тўпурари бўлишни истайман"

Mirjalol Normatov
12 апр 2020
"Ростов" форварди Элдор Шомуродов коронавирус сабаб тўхтаган ушбу мавсумдаги вазифалари ҳақида гапирди.

- Олдинги жисмоний ҳолатга қайтиш учун қанча вақт шуғулланиш керак бўлади?
- Тахминан бир ой.

- Ушбу мавсумда ўз олдингизга қандай мақсадлар қўйгансиз?
- "Ростов" турнир жадвалида юқори ўринда бўлиши учун қўлимдан келганини қиламан. Шахсий ютуқлар? РПЛ тўпурари бўлишни истайман. Бу борада менда имкониятлар сақланиб қолган.

- Демак, Дзюбани қувиб ўтмоқчисиз?
- Албатта!

- Айтганча, нега пенальтиларни тепмаяпсиз? Бу орқали сиз ўз голларингиз сонини ошириб олишингиз мумкин.
- "Ростов" таркибида тажрибали футболчилар ва пенальтичилар бор. Улар пенальтини тепишади.

- Қайси ҳужумчига ўхшашни истайсиз?
- Ҳеч кимга. Ўзим бўлишни истайман. Агарда сиз кимнингдир ўйинини ёқтиришим ҳақида сўраётган бўлсангиз, Дидье Дрогба ва Фернандо Торресни айтган бўлардим.

- Ўзбек футболи тарихидаги энг яхши футболчи ким?
- Миржалол Қосимов! У бизнинг афсонамиз!


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sportbox